TGViewer
Salim Doniyorov Salim Doniyorov @s_doniyorov · 1.43K subscribers
Post #222 465
Янги стадион қадди ростланмоқда. Унинг ичида қандай тарих ёзилади. 
Бугун бир видеога кўзим тушиб қолди. Янги Тошкентда қад ростлаётган стадион айни пайтда шундай кўринишга келибди.
Футболга қизиқадиган инсон сифатида бундай манзарани кўриш, албатта, қувонарли. Чунки   стадион шунчаки минглаб мухлис сиғадиган иншоот эмас. Унда одамлар бир мақсад йўлида бирлашади, ғалабадан қувонади, мағлубиятдан ранжийди, баъзан эса биргина голни йиллар давомида эслаб юради.
Лекин ҳар қандай замонавий стадион ҳақида гап кетганда, мен учун бир савол муҳим: бу майдонда қандай футбол ўйналади ва қандай тарих яратилади?
Чиройли архитектура, қулай шароит ва замонавий инфратузилма –  буларнинг барчаси керак. Аммо стадионнинг ҳақиқий қиёфасини унинг деворлари эмас, майдондаги ўйин, мухлисларнинг ишончи ва футболчиларнинг натижалари белгилайди.
Энг муҳими, бундай иншоотлар болалар ва ёшларнинг футболга бўлган қизиқишини оширса, янги истеъдодлар учун орзуга айланса, ўзбек футболи тараққиётига хизмат қилгандагина унинг қадри янада ортади.
Ахир ҳар бир катта футболчи бир вақтлар кимнингдир ўйинини томоша қилиб, «Мен ҳам шундай майдонда тўп тепсам», деб орзу қилган бўлиши мумкин.
Балки эртага шу стадиондаги ўйинни томоша қилаётган болалар орасидан Ўзбекистон футболи тарихини ўзгартирадиган футболчилар етишиб чиқар.
Стадион қуриш кичкина иш эмас! Бу миллионлаб мухлисларни бирлаштирадиган, қолаверса, мамлакат шуҳратини юксалтириш хизмат қилишини инобатга олсак улкан салоҳиятдир.
Сиз нима деб ўйлайсиз, бу стадионда ўзбек футболи тарихидаги энг унутилмас қайси ўйин ўтказилишини истар эдингиз?
  • 👍 38
  • 🔥 8
  • ❤ 3
  • 👏 1
More from @s_doniyorov
  1. Oct 14, 2026НЕЪМАТОВ “ФЕНОМЕНИ” ЁХУД НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? Ютқаздик. 1:2. “Насаф” — “Ал-Ваҳда” учрашувини…
  2. Oct 14, 2026Ноябрда Ўзбекистон — Россия ўйинини кўришимиз мумкин Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь о…
  3. Oct 14, 2026COVID-19 одамларни қувонч ҳиссидан маҳрум қилмоқда — олимлар вирус дофамин рецепторларига…
  4. Oct 14, 2026Самарқанд нонини алоҳида таништиришнинг ҳожати йўқ. Чет эллик сайёҳлар ҳам Самарқанддан эс…
  5. Oct 14, 2026Туркияда туркий давлатлар миллий терма жамоалари иштирокида “ТУРКИЙ КУБОК” халқаро футбол…
  6. Oct 14, 2026🟡 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣ ❕ Қиш яқинлашгани сари газ масаласи яна кун тартибига чиқмоқда. Айни…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →