👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
📆 (14 – 19 сентябрь кунлари)
🗓 14 сентябрь
Иқтибос: Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан:
➡️ Давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг рақобатга зид 6 700 та қарори бекор қилинди ёки қонунчиликка мувофиқлаштирилди;
➡️ 39 та соҳадаги индивидуал имтиёзлар қисқартирилди ёки қайта тартибга солинди;
➡️ Сирдарё вилояти мисолида 500 дан ортиқ товар орасидан иқтисодий мураккаблиги юқори 40 турдаги маҳсулот бўйича инвестиция имкониятлари ажратиб олинди;
➡️ тадбиркорлик фаолиятига кириш шартлари енгиллаштирилди: 160 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиблари бекор қилинди ёки соддалаштирилди;
➡️ ялпи ички маҳсулот ҳажми 2016 йилдаги 199,3 триллион сўмдан 2025 йил якунига келиб 1 849,7 триллион сўмга етди — иқтисодиёт ҳажми қарийб 9,3 баравар ошди;
✅ Рақобат қўмитаси тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар юзасидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан иш қўзғатди;
✅ Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик" мақоласи эълон қилинди;
✅ Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташқи реклама воситалари ҳолатлари ўрганилди, "JTV" телеканалида;
____
🗓 15 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси “WB TAXI” МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан сўров юборди;
✅ "Рақамли платформаларни антимонопол тартибга солиш: халқаро амалиёт, тенденциялар ва тартибга солиш бўйича методологик тавсиялар" мавзусида махсус тренинг ўтказилди;
____
🗓 16 сентябрь
✅ Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда;
✅ Қўмита қарорининг қонунийлиги суд томонидан яна бир бор тасдиқланди;
✅ Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда, “O'ZBEKISTON” телеканалида;
____
🗓 17 сентябрь
✅ 25 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди;
✅ "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги" Қонуни муҳокама қилинди, “O'ZBEKISTON 24” телеканалида;
____
🗓 18 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда;
✅ Душанбеда ШҲТга аъзо давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди;
✅ Президентимиз Қорақалпоғистонга сафарини марҳум Каллибек Камалов хонадонига ташрифдан бошлади;
✅ Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube