TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12681 1.22K
Рақобат қўмитаси тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар  юзасидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан иш қўзғатди

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, электр энергиясидан қарздорлик бартараф этилганидан кейин корхоналарни электр тармоғига қайта улаш учун жарима ва қўшимча тўловларни қўллаш бекор қилинган бўлиб, давлат органлари мазкур нормаларнинг қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини кутмасдан тўғридан-тўғри амалга оширилишини таъминлаши белгиланган.

✈️ Ушбу талабларни амалга ошириш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун ундириладиган тўловлар бекор қилинди.

🖋 Бироқ, Рақобат қўмитасига Бизнес-омбудсман томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлили натижасида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан 2025 йил 23 августдан жорий йилнинг февраль ойига қадар республика бўйича тадбиркорлик субъектларидан жами 965 та ҳолатда қайта уланиш учун 5,5 млрд сўм тўлов ундирилгани ҳамда асоссиз даромад олинганлиги аломатлари аниқланди.

✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарга нисбатан иш қўзғатилди.

🏘 Айни вақтда мазкур ҳолат манфаатдор давлат органлари иштирокида ҳар томонлама ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.


Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  2. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  3. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  4. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  5. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →