TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12803 710
Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди.

🔴 Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2026 йилнинг январ–июн ойларида умумий қиймати 41 млрд. сўмга яқин
345 та
танлов савдоси таҳлил қилинди. Ўрганишлар натижасида қиймати 32,1 млрд. сўм бўлган 317 та давлат харидида жами 842 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланди.

⏱ Жумладан, 2025 йил давомида etender.uzex.uz электрон платформаси орқали йўл қурилишида фойдаланилган қурилиш материаллари ва бажарилган ишлар сифатини лаборатория синовларидан ўтказиш ҳамда лаборатория хулосалари ва синов баённомаларини расмийлаштириш хизматларини харид қилишга оид бошланғич қиймати 1,6 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 200 та танлов савдоси ўрганилди.

🟢 Таҳлиллар натижасида буюртмачи ҳамда танловларда иштирок этган айрим хўжалик юритувчи субъектлар ҳаракатларида рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари мавжудлиги аниқланди. Хусусан, ўрганишлар давомида:
✈️иштирокчиларнинг танловларда ҳудудлар кесимида ўзаро тақсимланган ҳолда иштирок этганлиги;
✈️айрим корхоналарнинг мунтазам равишда биргаликда иштирок этиши натижасида муайян иштирокчининг доимий равишда ғолиб бўлганлиги;
✈️таклиф этилган нархларда бир хил ва синхрон ёндашувлар қўлланганлиги;
✈️айрим ҳолатларда лаборатория синов баённомалари танлов ўтказилиши ҳамда шартнома тузилишидан аввал расмийлаштирилганлиги;
✈️айрим шартномалар бўйича ишлар Ғазначиликда рўйхатдан ўтган куннинг ўзида ёки эртаси куни тўлиқ бажарилганлиги ҳақида ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилганлиги аниқланди.


✈️ Мазкур ҳолатлар юзасидан Махсус комиссия томонидан буюртмачи ҳаракатларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.

🔘 Шу билан бирга, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, қонунбузилишига йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  2. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  3. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  4. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  5. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
  6. Sep 29, 2026Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →