TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee

Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee

@raqobatgovuz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@raqobat.gov.uz
facebook.com/raqobatgovuz
instagram.com/raqobatgovuz
x.com/RaqobatGovUz
Subscribers
19.4K
Photos
8.6K
Videos
1.7K
Links
6.1K
Recent Posts 10 shown
Post #12797 743
Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

📍АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Андижон шаҳар юридик техникуми ўқувчилари учун «Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик» мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари, уларни ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда истеъмолчилик муносабатларида учрайдиган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, шахсий ва оилавий бюджетни бошқариш, даромад ва харажатларни режалаштириш, молиявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди.


📍ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Пахтакор туманидаги «Пахтакор» ва «Сувонобод», Шароф Рашидов туманидаги «Яхтанлик» ва «Тошкентлик», Ғаллаорол туманидаги «Бахт» ва «Сарбозор» ҳамда Жиззах шаҳридаги «Амир Темур», «Бобур» ва «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун «Молиявий хизматларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусида ўқув-амалий семинарлар ўтказилди.
Учрашувларда, айниқса, уй бекалари ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга шартномавий муносабатларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, олди-сотди ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида фирибгарликдан эҳтиёт бўлиш, молиявий мажбуриятларни тўғри баҳолаш ҳамда оилавий бюджетни оқилона тақсимлаш бўйича тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.


📍НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
Кармана туманидаги «Дўстлик» ва «Сардоба» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлари иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларига оид билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган семинар ташкил этилди.
Тадбирда товар харид қилиш ва хизматлардан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, сотувчи ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари тушунтирилди. Товарнинг сифати, хусусиятлари ва нархи ҳақида маълумот олиш, харидни тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш ҳамда кафолат муддатига эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳуқуқлар бузилганда қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилиш, мурожаатга қандай ҳужжатларни илова қилиш лозимлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилди.


📍ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида «Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови» мавзусида семинар ўтказилди. Шу йўналишдаги тадбирлар Хонқа туманидаги «Ойдин ҳаёт» ва «Мустақиллик» ҳамда Урганч туманидаги «Шерматлар» ва «Оёқбоғ» маҳаллаларида ҳам ташкил этилди.

Семинарларда даромад ва харажатларни тўғри тақсимлаш, оилавий бюджетни шакллантириш ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ёритилди. Шартномани имзолашдан олдин уни тўлиқ ўқиб чиқиш, комиссиялар, устама тўловлар ва жарималарга оид шартларни текшириш зарурлиги тушунтирилди.

Иштирокчиларга қонуний ҳуқуқлари бузилган тақдирда қандай йўл тутиш бўйича тавсиялар берилиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарилди.


🖋 Рақобат қўмитаси барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлайди!

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Post #12796 784
✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди.


✈️ Батафсил "IKBOL TV"да.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Post #12795 743
Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда

🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда амалдаги эксклюзив ҳуқуқларнинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан тизимли ўрганишлар олиб борилмоқда.

⚡️ 2026 йилнинг I ярим йиллигида 69 та маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва 54 та давлат бошқарув органи фаолияти ўрганилиб, 573 та ҳолатда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид ҳаракатлар аниқланди. Шунингдек, 80 дан ортиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 500 дан зиёд ҳужжат лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсири баҳоланди.

✈️Таҳлиллар давомида тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва молиявий харажатларни келтириб чиқариши, бозорга киришни қийинлаштириши ёки айрим иштирокчиларга асоссиз устунлик бериши мумкин бўлган нормаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🐉 Шу билан бирга, 2026 йилнинг II ярим йиллигида амалдаги қонунчиликда назарда тутилган эксклюзив ҳуқуқларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва бундай ҳуқуқлар тақдим этилган корхоналар реестрини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Зарурати ва иқтисодий асослари сақланмаган мутлақ ёки эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

✈️ Шунингдек, 4 та вазирлик ва идора ҳамда 4 та вилоят ҳокимлигида рақобат қонунчилигига риоя этилиши давлат харидлари ва ташқи реклама соҳаларини ҳам қамраб олган ҳолда кенг ўрганилади.

‼️ Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, бозорга киришдаги ортиқча тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш бўйича мониторинг ишлари изчил давом эттирилади.

#рақобат #рақобатқонунчилиги

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Post #12794 833
Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан 200 млн сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олингани аниқланиб, қайтарилиши белгиланди

🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан аҳолига кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши бўйича тегишли қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудлар кесимида мисоллар:

✅ Наманган вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган ўрганишда, муассаса томонидан 2026 йилнинг февраль, март ва апрель ойларида УЗИ аппарати орқали кўрсатилган хизматлар бўйича жами 416 нафар истеъмолчидан навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилмаган ҳолда 34,3 млн сўм маблағ асоссиз олинганлиги аниқланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкинлиги белгилаб берилган.


✅ Самарқанд вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Каттақўрғон туман соғлиқни сақлаш бўлимида ўтказилган ўрганишлар давомида муассаса томонидан 2024–2025 йиллар давомида белгиланган тартибларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида беморларга кўрсатилган пуллик тиббий хизматлар бўйича 55,7 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди.
 
✅ Навоий вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида ўтказилган ўрганишлар давомида муассаса томонидан 2023–2025 йиллар давомида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида беморларга кўрсатилган пуллик тиббий хизматларда 35 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди.
 
✅ Юқоридагиларга кўра, Наманган, Самарқанд ва Навоий вилояти ҳудудий бошқармалари Махсус комиссиялари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мазкур учта тиббиёт муассасаларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

✈️ Шунингдек, тарифларни амалдаги тартиб ва талаблар асосида қайта шакллантириш ҳамда нархларни мақбуллаштириш, 125 млн сўмга яқин маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Post #12788 1.07K
Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинарлари ва учрашувлар ташкил этилди.

📍 НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманидаги «Қуймозор», Уйчи туманидаги «Ғайрат» ва «Хизиробод», Янгиқўрғон туманидаги «Бунёдкор» ва «Қўриқ» ҳамда Чуст туманидаги «Пансада», «Бирлик» ва «Садача» маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг ҳуқуқий билими ва молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ўтказилди.

Тадбирларда товар ва хизматларни харид қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, шартнома шартларини ўрганиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб ва тавсиялар олишди.

📍 ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Нишон туманидаги «Гулзор», «Нишон» ва «Ёшлар диёри», Қарши шаҳридаги «Харамжўй» ва «Қурғонча» маҳалла фуқаролар йиғинларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва молиявий саводхонлик масалаларига бағишланган ўқув семинарлари ташкил этилди.

Учрашувларда аҳолига истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сифатсиз маҳсулот ёки хизматга дуч келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, шахсий ва оилавий бюджетни шакллантириш, даромад ва харажатларни режалаштириш ҳамда молиявий хавф-хатарларни баҳолаш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари учун ҳам «Молиявий саводхонлик — барқарор молиявий келажак асоси» мавзусида семинар ўтказилиб, кредит ва бошқа молиявий мажбуриятларни қабул қилишда эътиборли бўлиш, молиявий хавфлар ва фирибгарликдан ҳимояланиш масалалари ёритилди.

📍 САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида аҳолининг, хусусан, уй бекаларининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этилди.

Учрашувларда истеъмолчиларнинг кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммолари, товар ва хизматларни танлаш, шартнома шартларини ўрганиш, тўлов ҳужжатларини сақлаш ҳамда ҳуқуқлар бузилганда қонуний ҳимоя механизмларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

📍 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Оила ва хотин-қизлар соҳасидаги ҳудудий тузилмалар билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳридаги «Ёшлик» ва «Адолат», Нурафшон шаҳридаги «Тараққиёт» ва «Маърифат», Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» ва «Тошкент» ҳамда Ўртачирчиқ туманидаги «Халқобод», «А. Йўлбарисов» ва «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўқув семинарлари ўтказилди.

Тадбирларда аҳолининг, айниқса, уй бекалари ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қийин вазиятга тушган хотин-қизларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга эътибор қаратилди. Иштирокчиларга шартномавий муносабатларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, молиявий маблағлардан оқилона фойдаланиш ҳамда молиявий хавфларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.


🔍 Рақобат қўмитаси барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлайди!

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Post #12787 1K
Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

🇺🇿Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Молиявий хизматларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда аҳолига молиявий хизматлардан фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартнома шартларига эътибор қаратиш ҳамда ҳуқуқлар бузилган ҳолатларда мурожаат қилиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.


✈️ Батафсил "JTV" телеканалида.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Post #12786 1.16K
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатининг олди олинди

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан "Skymed-Technologies" МЧЖ мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази давлат муассасаси буюртмачилигида тиббий жиҳозлар харид қилиш бўйича бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

🤩 Олиб борилган ўрганиш натижасида, Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.

✈️ Юқоридагиларга мувофиқ, амалга оширилган ишлар натижасида Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан ўтказилган тендер савдоси белгиланган тартибда бекор қилинди.

🤩 Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Post #12785 972
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести

📆 (21 – 26 сентябрь кунлари)

🗓 21 сентябрь

✅ Рақобат қўмитаси тиббий хизматларни реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларини реклама қонунчилиги талабларига амал қилишга чақиради;

✅ Темир йўлда бепул хизматлар борлигини билармидингиз?

✅ Навоий вилоятида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди;
____

🗓 22 сентябрь

✅Эълон: “Бизнес ривожининг асосий омили – мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида халқаро тренинг;

✅ Темирдан ёки легирланмаган пўлатдан симлар бозори таҳлил қилинди;

✅ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитасида матбуот анжумани ўтказилди, "QARAQALPAQSTANMTRK"да;

✅ Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинари ва давра суҳбатлари ташкил этилди;
____

🗓 23 сентябрь

✅ Мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигига бағишланган халқаро тренинг ўз ишини бошлади;

✅ Халқаро тренингда истеъмолчиларга йўналтирилган бизнес ва мижозлар ишончини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди;

✅ Тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокидаги халқаро тренинг якунланди;
____

🗓 24 сентябрь

✅ Савдо ва коммунал соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда;

✅ БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясида Ўзбекистоннинг позицияси билдирилди;

✅ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди;

✅ “Нотинч дунёда тинч мамлакат бор — бу Ўзбекистон”;
____

🗓 25 сентябрь

✅ 4 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги биржа савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди;

✅ “Бизнес ривожининг асосий омили — мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусидаги халқаро тренинг, “Sevimli” телеканалида;

✅ Қўмита вакиллари ICTWEEK Uzbekistan 2026 доирасида Future Intelligence Forum’да иштирок этдилар;

✅ Энергия таъминоти соҳасида истеъмолчилар учун янги тартиблар белгиланди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Post #12784 1.05K
Энергия таъминоти соҳасида истеъмолчилар учун янги тартиблар белгиланди

🇺🇿 Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги 202-сон Фармони 7-иловаси билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔘Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони 8-банди бешинчи хатбошиси;

🔘Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-банди;

🔘Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 107 ва 118-бандлари
чиқариб ташланди.


✈️ Эндиликда қарздорлиги сабабли электр энергияси ёки табиий газ тармоғидан узилган истеъмолчиларни қайта улаш учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

🤩 Яъни, қайта уланишда маиший истеъмолчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, юридик истеъмолчилардан эса ўн баравари миқдорида тўлов талаб этилмайди.

🖋 Шунингдек, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 78-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✈️ Унга кўра, асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати йиғиндиси 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган ҳамда электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар учун:

✅тунги даврда — соат 22:00 дан 24:00 гача ва 00:00 дан 06:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўллаш бекор қилинди;
✅ярим тиғиз даврда — соат 09:00 дан 17:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўлланилади.


✈️ Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларида «намунали истеъмолчилар» учун алоҳида тариф ва тўлов тартиби белгиланди.

🤩 Бунда қарзи мавжуд бўлмаган ва замонавий ҳисоблагичлар билан таъминланган истеъмолчиларга қуйидаги имкониятлар яратилди:

✈️ ҳисобот ойи бошига қадар 15 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга ошириш;
✈️ қолган тўловларни ой давомида амалга ошириш;
✈️ қарздорлик сабабли тармоқдан узилиб қолиш ҳолатлари қоидаларни бузиш ҳолати сифатида баҳоланмаслиги белгиланди.

✈️ Шунингдек, табиий газдан фойдаланувчи иссиқхона хўжаликлари учун ҳам алоҳида тўлов тартиби жорий этилди.

🤩 Унга кўра, ҳосил йилининг дастлабки 6 ойи — октябрь-март ойларида етказиб бериладиган табиий газ учун:

🤩 50 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади;
🤩 қолган қисми ой якунига қадар тўланади;
🤩 кейинги ойлардан бошлаб эса 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.


📑 Мазкур тартиб аввалги ойда қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига нисбатан қўлланилади.

✈️ Шу тариқа, киритилган ўзгартиришлар истеъмолчилар учун ортиқча тўловларни бартараф этиш, тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш соҳасида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

➡️ Фармон билан танишиш

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Post #12779 1.16K
Қўмита вакиллари ICTWEEK Uzbekistan 2026 доирасида Future Intelligence Forum’да иштирок этдилар

🇺🇿 2026-йил 23-сентабр куни Рақобат қўмитаси вакиллари ICTWEEK Uzbekistan 2026 халқаро ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Future Intelligence Forum"да иштирок этди.

🔻 Рақамли иқтисодиёт, замонавий технологиялар ва сунъий интеллект даврида давлат бошқаруви масалаларига бағишланган форум доирасида Қўмита раисининг ўринбосари Ф. Карабаев "Сунъий интеллектни ким назорат қилади? Рақобат, рақамли суверенитет ва давлатнинг янги роли" мавзусидаги тақдимот билан сўзга чиқди.

🪪 Маъруза ва ундан кейинги панел муҳокамаси давомида сунъий интеллектни ривожлантириш эркинлиги, давлатнинг роли, рақамли бозорларда рақобатни таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг рақамли суверенитетини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, инновацияларни ортиқча тартибга солиш тўсиқларисиз ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, рақобат муҳитини сақлаб қолиш, шунингдек, алоҳида булутли инфратузилма етказиб берувчилари, сунъий интеллект моделлари ва технологик платформаларга қарамликни камайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.


✈️Future Intelligence Forumда иштирок этиш халқаро экспертлар ва технологик ҳамжамият вакиллари билан фикр алмашиш, сунъий интеллектни тартибга солиш бўйича замонавий ёндашувлар билан танишиш ҳамда технологик ривожланиш, соғлом рақобат ва рақамли суверенитетни уйғунлаштиришнинг амалий механизмларини муҳокама қилиш имконини берди.

✈️ Тақдимотнинг асосий мақсадларидан бири сунъий интеллектни ривожлантириш очиқ рақобат шароитида амалга оширилиши, янги иштирокчиларнинг бозорга кириб келиши ва ўз технологик ечимларини ривожлантиришига имкон яратиши лозимлиги таъкидланди.
____

Представители Комитета приняли участие в Future Intelligence Forum в рамках ICTWEEK Uzbekistan 2026

🇺🇿 23 сентября 2026 года представители Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей приняли участие в Future Intelligence Forum, состоявшемся в рамках международной недели информационно-коммуникационных технологий ICTWEEK Uzbekistan 2026.

🔻 В рамках форума, посвящённого вопросам государственного управления в условиях цифровой экономики, развития современных технологий и искусственного интеллекта, заместитель председателя Комитета Ф. Карабаев выступил с презентацией на тему «Кто контролирует искусственный интеллект? Конкуренция, цифровой суверенитет и новая роль государства».

🪪 В ходе выступления и последующей панельной дискуссии были затронуты вопросы свободы развития искусственного интеллекта, роли государства, обеспечения конкуренции на цифровых рынках и укрепления цифрового суверенитета Узбекистана.

Особое внимание было уделено необходимости создания условий для развития инноваций без избыточных регуляторных барьеров, сохранению конкурентной среды, а также снижению зависимости от отдельных поставщиков облачной инфраструктуры, ИИ-моделей и технологических платформ.


✈️ Участие в Future Intelligence Forum позволило обменяться мнениями с представителями международного экспертного и технологического сообщества, ознакомиться с современными подходами к регулированию ИИ и обсудить практические механизмы сочетания технологического развития, здоровой конкуренции и цифрового суверенитета.

✈️ Одним из ключевых тезисов выступления стало то, что развитие искусственного интеллекта должно происходить в условиях открытой конкуренции, позволяющей новым участникам выходить на рынок и развивать собственные технологические решения.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Older posts →

About this channel

How can I read @raqobatgovuz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee have?
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee (@raqobatgovuz) has 19.4K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →