TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12717 1.38K
#Ҳуқуқий_саводхонлик

Темир йўлда бепул хизматлар борлигини билармидингиз?

⁉️ ФУҚАРОДАН САВОЛ:
— Вокзал ҳудудида йўловчилар қандай хизматлардан бепул фойдаланиши мумкин?

ЖАВОБ:

☑ Йўловчилар вокзал ҳудудида қуйидаги хизматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:

🛒 Юк аравачалари — оғир юкларни ташиш учун.

👨‍👩‍👧‍👦 «Она ва бола» хонаси — кичик ёшдаги фарзанди билан сафар қилаётган йўловчилар учун.

📶 Wi-Fi хизмати — кутиш залларида интернетдан бепул фойдаланиш имконияти.

🩺 Тиббий ёрдам пункти — шошилинч биринчи тиббий ёрдам олиш учун.

♿️ Махсус аравачалар — ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиши чекланган шахслар учун.

🚻 Ҳожатхона — амалдаги поезд чиптаси мавжуд бўлган йўловчилар учун қўшимча тўловсиз.

 ▫️Шунингдек, поезд ичида (йўл давомида)  вагон кутубхонаси хизмати ва иссиқ чой, ичимлик суви ва шакар (оқ қанд)лар бепул тақдим этилади.

 ‼️ Эслатма: Ушбу хизматлардан фойдаланиш бўйича вокзал ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин.
 
ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР!
Агар темир йўл вокзалларида ушбу хизматлар учун Сиздан ноқонуний равишда пул талаб қилинса ёки хизмат кўрсатишдан бош тортилса, Вазирлар Маҳкамасининг 851-сонли қарорга асосланиб ўз ҳуқуқингизни талаб қилишга тўла ҳақлисиз.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  2. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  3. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  4. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  5. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →