TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12795 745
Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда

🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда амалдаги эксклюзив ҳуқуқларнинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан тизимли ўрганишлар олиб борилмоқда.

⚡️ 2026 йилнинг I ярим йиллигида 69 та маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва 54 та давлат бошқарув органи фаолияти ўрганилиб, 573 та ҳолатда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид ҳаракатлар аниқланди. Шунингдек, 80 дан ортиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 500 дан зиёд ҳужжат лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсири баҳоланди.

✈️Таҳлиллар давомида тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва молиявий харажатларни келтириб чиқариши, бозорга киришни қийинлаштириши ёки айрим иштирокчиларга асоссиз устунлик бериши мумкин бўлган нормаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🐉 Шу билан бирга, 2026 йилнинг II ярим йиллигида амалдаги қонунчиликда назарда тутилган эксклюзив ҳуқуқларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва бундай ҳуқуқлар тақдим этилган корхоналар реестрини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Зарурати ва иқтисодий асослари сақланмаган мутлақ ёки эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

✈️ Шунингдек, 4 та вазирлик ва идора ҳамда 4 та вилоят ҳокимлигида рақобат қонунчилигига риоя этилиши давлат харидлари ва ташқи реклама соҳаларини ҳам қамраб олган ҳолда кенг ўрганилади.

‼️ Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, бозорга киришдаги ортиқча тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш бўйича мониторинг ишлари изчил давом эттирилади.

#рақобат #рақобатқонунчилиги

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  2. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
  3. Sep 29, 2026Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаро…
  4. Sep 28, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  5. Sep 28, 2026Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказ…
  6. Sep 28, 2026Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган т…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →