TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12786 1.16K
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатининг олди олинди

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан "Skymed-Technologies" МЧЖ мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази давлат муассасаси буюртмачилигида тиббий жиҳозлар харид қилиш бўйича бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

🤩 Олиб борилган ўрганиш натижасида, Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.

✈️ Юқоридагиларга мувофиқ, амалга оширилган ишлар натижасида Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан ўтказилган тендер савдоси белгиланган тартибда бекор қилинди.

🤩 Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  2. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
  3. Sep 29, 2026Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан…
  4. Sep 29, 2026Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаро…
  5. Sep 28, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 28, 2026Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →