TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12769 1.17K
⚡ БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясида Ўзбекистоннинг позицияси билдирилди

БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида 130 га яқин давлат делегациялари қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Сессия доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.

Нутқда бугунги дунёда зиддиятлар тобора кучайиб, ўзаро ишонч сусайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистоннинг аниқ позицияси баён этилди:
“Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз.”


Нутқда, шунингдек, Марказий Осиёдаги туб ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли ва аҳолининг турмуш даражаси яхшиланаётгани, БМТнинг бугунги дунёдаги ўрни, Афғонистон масаласи, болалар ҳуқуқлари ва демографик барқарорлик, Орол фожиаси ва экологик муаммолар, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ва аёллар ҳуқуқлари, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда инсон қадрини улуғлаш каби долзарб масалаларга тўхталиб ўтилди.

“Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр.”


Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  2. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
  3. Sep 29, 2026Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан…
  4. Sep 29, 2026Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаро…
  5. Sep 28, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 28, 2026Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →