TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12784 1.1K
Энергия таъминоти соҳасида истеъмолчилар учун янги тартиблар белгиланди

🇺🇿 Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги 202-сон Фармони 7-иловаси билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔘Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони 8-банди бешинчи хатбошиси;

🔘Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-банди;

🔘Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 107 ва 118-бандлари
чиқариб ташланди.


✈️ Эндиликда қарздорлиги сабабли электр энергияси ёки табиий газ тармоғидан узилган истеъмолчиларни қайта улаш учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

🤩 Яъни, қайта уланишда маиший истеъмолчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, юридик истеъмолчилардан эса ўн баравари миқдорида тўлов талаб этилмайди.

🖋 Шунингдек, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 78-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✈️ Унга кўра, асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати йиғиндиси 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган ҳамда электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар учун:

✅тунги даврда — соат 22:00 дан 24:00 гача ва 00:00 дан 06:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўллаш бекор қилинди;
✅ярим тиғиз даврда — соат 09:00 дан 17:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўлланилади.


✈️ Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларида «намунали истеъмолчилар» учун алоҳида тариф ва тўлов тартиби белгиланди.

🤩 Бунда қарзи мавжуд бўлмаган ва замонавий ҳисоблагичлар билан таъминланган истеъмолчиларга қуйидаги имкониятлар яратилди:

✈️ ҳисобот ойи бошига қадар 15 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга ошириш;
✈️ қолган тўловларни ой давомида амалга ошириш;
✈️ қарздорлик сабабли тармоқдан узилиб қолиш ҳолатлари қоидаларни бузиш ҳолати сифатида баҳоланмаслиги белгиланди.

✈️ Шунингдек, табиий газдан фойдаланувчи иссиқхона хўжаликлари учун ҳам алоҳида тўлов тартиби жорий этилди.

🤩 Унга кўра, ҳосил йилининг дастлабки 6 ойи — октябрь-март ойларида етказиб бериладиган табиий газ учун:

🤩 50 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади;
🤩 қолган қисми ой якунига қадар тўланади;
🤩 кейинги ойлардан бошлаб эса 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.


📑 Мазкур тартиб аввалги ойда қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига нисбатан қўлланилади.

✈️ Шу тариқа, киритилган ўзгартиришлар истеъмолчилар учун ортиқча тўловларни бартараф этиш, тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш соҳасида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

➡️ Фармон билан танишиш

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 1, 2026Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик — Поздравление учителям и наставникам Узбекис…
  2. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  3. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  4. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  5. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  6. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →