TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12718 1.17K
Навоий вилоятида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди

🇺🇿 Давлатимиз раҳбарининг ПФ–193-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази масъул ходимлари томонидан Навоий вилоятида илмий ва амалий ўрганишлар олиб борилди.

🔎 Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 5 134 турдаги товарнинг 1 495 тури (29 фоизи) Навоий вилоятида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Республикага импорт қилинаётган 9 049 турдаги маҳсулотнинг 1 955 тури вилоят бозорига кириб келмоқда. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 55 фоизи жаҳон ўртача кўрсаткичидан юқори мураккаблик даражасига эга.


🔴 Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси асосида 1 242 турдаги маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш имкониятлари баҳоланиб, 300 дан ортиқ маҳсулот танланма асосида ўрганилди. Натижада 30 турдаги маҳсулот бўйича ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси белгиланган меъёрдан паст экани аниқланди.

🟦 Ўрганишлар давомида Хатирчи туманидаги 50 дан ортиқ маҳаллада хатлов жараёнлари жойига чиқиб ўрганилди ва мавжуд муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. шунингдек вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари учун ПФ–193-сон Фармон ижросига бағишланган тренинг машғулотлари ўтказилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  2. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
  3. Sep 29, 2026Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан…
  4. Sep 29, 2026Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаро…
  5. Sep 28, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 28, 2026Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →