TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12700 1.73K
25 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

✈️ Рақобат қўмитаси давлат харидлари соҳасида доимий мониторинг ва мурожаатларни ўрганиш асосида шаффофлик ва адолатли рақобатни таъминлаб келмоқда. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳудудий органлар томонидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.
  
Жумладан:

📍Жиззах вилояти:
Ҳудудий бошқарма томонидан электрон махсус ахборот порталлари маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган мониторинг натижасида умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

♻️ Хусусан, Арнасой туман тиббиёт бирлашмасида 588,3 млн сўмлик аутсорсинг хизмати; вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 6 та савдода 333,1 млн сўмлик товар моддий бойликлари; силга қарши кураш диспансерида 420,0 млн сўмлик аутсорсинг хизмати; Дўстлик туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 183,1 млн сўмлик қурилиш моллари харидига оид савдоларда қонунбузилиш қайд этилди.

✈️Иштирокчиларга асоссиз талаблар қўйилиши ва талабгорларнинг нотўғри баҳоланиши сабабли “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.


📍Сирдарё вилояти:
“Иссиқлик электр тармоқлари” АЖ “Сирдарё ИЭС” филиалида амалга оширилган танлов (тендер) савдолари ўрганилди.

♻️ Умумий қиймати 22,5 млрд сўмлик савдода “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 42, 46, 61-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланди.

✈️Ҳудудий бошқарма томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.


📍Фарғона вилояти:
Марғилон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида давлат харидлари жараёнларида рақобат қонунчилигига риоя этилиши ўрганилди. 2025 йил давомида ва 2026 йилнинг январь–апрель ойларида ўтказилган, умумий бошланғич қиймати қарийб 1,2 млрд сўмлик энг яхши таклифларни танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Шунингдек, Бувайда туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида ҳам ўрганиш ўтказилганида, буюртмачи томонидан 2025 йил ва 2026 йил январь–апрель ойларида ўтказилган, умумий бошланғич қиймати 275 млн сўмлик энг яхши таклифларни танлаш савдосида қонунчилик талабларига амал қилинмаганлиги маълум бўлди.

✈️Ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан ҳар иккала ҳолат бўйича “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Мансабдор шахсларига нисбатан МЖтКнинг 178-моддаси 5-қисми асосида маъмурий тартибда иш юритилиб, кўриб чиқиш учун судга тақдим этилди.


✈️ Рақобат қўмитаси давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ишларини изчил давом эттириб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўришда давом этади.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  2. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  3. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  4. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  5. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →