TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12693 1.41K
Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сон Фармони ижросини ўрганиш мақсадида Рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари У. Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида маҳаллалар кесимида ўрганишлар ўтказди.

✈️ Ташриф доирасида туман ҳокими У. Елмуратов билан биргаликда ҳудудий штаб фаолияти ўрганилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

👥 Шунингдек, "Айтим" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти билан танишилиб, аҳолининг доимий даромад манбаларини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

✈️ Шундан сўнг Учқудуқда каолин маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SIFATLI KAOLIN” МЧЖ фаолияти ҳам ўрганилди. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач,100 та янги иш ўрни яратилиши, айни пайтда бу ерда 70 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминлангани билан танишилди.

Учрашувлар давомида аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва хонадонларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Telegram
|Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  2. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  3. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  4. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  5. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →