TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12685 1.6K
Рақобат қўмитаси “WB TAXI” МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан сўров юборди

⚡️ Сўнгги вақтда Рақобат қўмитасига келиб тушаётган мурожаатларда ҳамда ижтимоий тармоқларда такси хизматини кўрсатиш фаолияти юзасидан истеъмолчилар томонидан эътирозлар кўпаймоқда.

🤩 Айнан, “WB TAXI” фаолияти билан боғлиқ эътирозлар 2026 йил январь-август ойларида 20 тага яқин бўлиб, бунда истеъмолчилар томонидан хизматдан фойдаланганда белгиланган жойга таксилар келмаётгани, ҳайдовчилари билан қайта алоқа қилишнинг имкони йўқлиги ва бундай ҳолларда оператор ҳеч қандай чора кўрмаётганлиги каби эътирозлари билдирилган.

Ўрганишларда мазкур хизмат кўрсатувчи корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми каби қатор қоидаларга етарлича риоя қилинмаётганлиги  маълум бўлди.


✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур эътирозлар назоратга олиниб, қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда йўловчиларнинг "хизмат кўрсатувчи" билан қайта алоқа ўрнатиш ва маълумот олиш имкониятларини яратиш чораларини кўриш юзасидан “WB TAXI” МЧЖга сўров юборилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  2. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  3. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  4. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  5. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  6. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →