TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12703 2.99K
😀😁🥱🤨🤔😌
 
Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

🌐 Ижтимоий тармоқларда “Centrum Air” авиакомпаниясининг Истанбул — Тошкент йўналишидаги C6302 рейси 3 соатдан ортиқ вақтга кечиккани ва бу ҳолат йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани" юзасидан хабарлар тарқалди.

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур ҳолат, жумладан, рейс кечикиши вақтида йўловчиларга зарур ахборот ва тегишли хизматлар кўрсатилгани, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминланганлиги бўйича тушган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

✈️ Ўрганиш натижаларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Қўмита томонидан ўз ваколатлари доирасида тегишли таъсир чоралари қўлланилади.

🛡 Фуқаролар авиаташув хизматларидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига етарли даражада риоя этилмаслик ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитасининг 1159 ягона ишонч рақамига мурожаат қолдиришлари мумкинлигини маълум қиламиз.

✈️ Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан, қўшимча маълумот тақдим этилади.

Маълумот ўрнида: Рақобат қўмитасига бугунги кунгача "Centrum Air" ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилиги бўйича 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, амалдаги қоидаларга парвозларни амалга ошираётган авиакомпания айби билан белгиланган жадвалдан кечиктириб учиши ва/ёки белгиланган манзилга кечиктириб элтиб қўйганлиги учун, йўловчига пуллик компенсация миқдорини белгилаш ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриш юзасидан Транспорт вазирлигига бир нечта кўрсатмалар берилган бўлиб, бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.


Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
  2. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  3. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  4. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
  5. Sep 29, 2026Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан…
  6. Sep 29, 2026Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаро…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →