TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12710 1.23K
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши профилактик давра суҳбати ўтказилди

🇺🇿 Рақобат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида назорат ва профилактик тадбирлар доимий тарзда амалга оширилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида ташкил этилди.

✈️ Қўмитанинг Коррупцияга қарши комплаенс ва ички назорат бўлими, Ички аудит хизмати ҳамда Юридик таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ҳудудий бошқарма раҳбар ва ходимлари учун "Коррупцияга қарши курашиш: қонунчилик, масъулият ва амалиёт" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

✈️ Коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий билими ва коррупцияга қарши малакасини ошириш ҳамда коррупциявий ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
➡️ коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш;
➡️ давлат хизматчилари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш;
➡️ хизмат вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажариш;
➡️ манфаатлар тўқнашувини барвақт аниқлаш ва унга йўл қўймаслик;
➡️ жамоада ҳалоллик ва коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш.


✈️ Иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупцияга йўл қўйган шахснинг пушаймонлиги ва оқибатларини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Sep 30, 2026Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. �…
  2. Sep 29, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
  3. Sep 29, 2026✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик…
  4. Sep 29, 2026Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан…
  5. Sep 29, 2026Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаро…
  6. Sep 28, 2026Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →