TGViewer
Channel Public Channel
Hudud Inform

Hudud Inform

@hudud_inform

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabot
Subscribers
10.7K
Photos
20.1K
Videos
4.8K
Links
16.4K
Recent Posts 14 shown
Post #31302 465
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар:

🔹 Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади;
🔹 Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур;
🔹 “Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”;
🔹 ОҲИЧКнинг асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак;
🔹 Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди;
🔹 Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди ва бошқалар.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31301 700
Тошкентнинг тўрт туманига ҳокимлар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод, Янгиҳаёт, Чилонзор ва Яккасарой туманларидаги тайинловлар ҳақида маълум қилди.

Абдулазиз Абдулхаков Яшнобод тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2025 йилдан «UET Construction» МЧЖнинг ижтимоий объектларни қуриш департаменти директори бўлиб ишлаган. Аввал Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг қурилиш, инфратузилма ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

Лазизбек Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2024 йилдан Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ҳаёт Иногамов Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2020 йилдан Янгиҳаёт туманига раҳбарлик қилиб келган.

Акмал Жумабоев Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2021 йилдан Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
  • ❤ 1
  • 👍 1
Post #31300 820
Наманганда 23–25 октябрь кунлари халқаро асал фестивали ўтказилади

2026 йил 23–25 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» тематик боғида V Халқаро асал фестивали бўлиб ўтади. Унда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар, тадбиркорлар ҳамда соҳа мутахассислари қатнашиши режалаштирилган.

Дастурдан асал ва асаларичилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси, ҳунармандчилик ярмаркалари, ош чемпионати ва концертлар ўрин олган. Шунингдек, асаларичиликдаги янги ишланмалар намойиш этилиб, тадбиркорлар ўртасида ишбилармонлик учрашувлари ташкил қилинади.

Хорижий меҳмонлар учун вилоятнинг туристик ва инвестициявий имкониятлари билан таништирувчи махсус турлар ҳам режалаштирилган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
  • 👍 1
Post #31299 782
Тезкор-қидирув тадбирида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2 та йирик уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31295 799
Самарқанд темир йўл вокзалида 100 га яқин йўловчига хизмат кўрсатадиган меҳмонхона очилди

Самарқанд темир йўл вокзали ҳудудида «Боғдон» меҳмонхонаси фаолиятини бошлади. У бир вақтнинг ўзида 100 га яқин йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Меҳмонхонадан узоқ йўлдан келган, поездини кутаётган ёки Самарқандга ташриф буюрган йўловчилар фойдаланиши мумкин. Бу ерда қатновлар орасида қисқа муддатли дам олиш учун ҳам шароит яратилган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31294 729
❗️14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий зўравонлик учун 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланди

Президент болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади. Ҳужжат бешта кодекс ва олтита қонунга ўзгартириш киритишни назарда тутади.

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Қайд этилишича, 14 ёшга тўлмаган болага жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Бундай жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддати чекланмайди.

Болага жисмоний ёки руҳий азоб берган шахслар, жумладан, таълим муассасалари ходимлари ва яқин қариндошлар ҳам жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун тайинланган жазо енгиллаштирилмайди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31293 684
Тезкор-қидирув тадбирида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2 та йирик уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31292 711
Шўртанда янги газ-конденсат кони очилди

Қашқадарёнинг Ғузор тумани, Шўртан ҳудудида излов бурғилаш ишлари натижасида янги «Бўрисой» газ-конденсат кони аниқланди.

Бурғилаш 5 августда бошланган ва қудуқ 3 159 метр чуқурликкача етказилган. «Ўзбекгеофизика» ўтказган синовларда 2 842–3 001 метр чуқурликдаги қатламлардан табиий газ ва конденсат оқими олинган. Газнинг кунлик ҳажми 300–400 минг куб метрни ташкил этган.

Синовлар якунлангач, газни истеъмолчиларга етказиш учун 15 октябрдан қайта ишлашга юбориш режалаштирилган.

Ҳозир маҳсулдор қатламларнинг хусусиятлари ва имкониятлари ўрганилмоқда. Йил охиригача конда иккинчи излов қудуғини бурғилаш ҳам кўзда тутилган.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
  • ❤ 1
Post #31291 676
❗️Қурилиш нормаларига риоя этилмаган ҳолатлар бўйича 3 минг 166 та қоидабузарлик буздириш ишлари орқали бартараф этилган

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ҳудудий назорат инспекциялари томонидан республика бўйича 28 708 та қурилиш объекти назоратга олинган бўлиб, уларда жами 301 272 маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилган.

Қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан 215 907 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган.

Шунингдек, қурилиш иштирокчилари томонидан муаллифлик ва техник назорат талаблари бузилганлиги учун лицензиялар ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича 348 та тақдимнома киритилган.

Қурилиш объектларида сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмларидан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан тегишли орган ва ташкилотларга 1 650 та тақдимнома киритилган.

Қурилишда сифат ва хавфсизлик — энг муҳим талаб. Шу боис ҳар бир объектда белгиланган меъёрларга риоя этилиши, қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилиши устидан назорат изчил давом эттирилмоқда.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31290 925
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам бериш режалаштирилмоқда

Ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун бир марталик 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратиш режалаштирилмоқда. Маблағ 30 ноябрга қадар ижтимоий карта ёки банк карталарига ўтказилади.

Ёрдам фақат Ижтимоий реестрдаги оилалар билан чекланмайди. Жон бошига даромади МИХнинг 2 бараваригача бўлган, аммо реестрга киритилмаган эҳтиёжманд оилалар ҳам қўшимча рўйхат асосида қамраб олиниши мумкин. Электр ва табиий газ компенсациялари бўйича даромад мезони ҳам МИХнинг 1,5 бараваридан 2 бараваригача кенгайтирилади.

Газлаштирилмаган ва табиий газ етиб бориши қийин ҳудудларда электр энергиясининг иситиш мавсумидаги базавий меъёрини 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш таклиф этилмоқда.

Бу чоралар билан бир қаторда, аҳоли учун иситиш ва иссиқ сув хизматларига янги тарифлар жорий этиш, суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга эса 2030 йил 1 январга қадар ойига 20 кг гача ҳар бир килограмм учун 3 минг сўмдан компенсация тўланади.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31289 1.06K
Ҳокимликларда тайинловлар амалга оширилди

➖ Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у Юнусобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди.

➖ Музаффар
Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи эди.

➖ Бобир Исломов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари эди.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
  • ❤ 2
Post #31288 2.38K
❗️ Президент фармони билан:

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасида 12 нафар штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилади, унинг 5 та штат бирлиги Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимидан, 7 та штат бирлиги эса Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларининг қайта ташкил этилиши ҳисобига шакллантирилади.

Президент фармони

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
  • 👍 4
  • ❤ 2
Post #31287 1.18K
Кадастр тизимидаги бўш иш ўринларига қабул эълон қилди

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд, Наманган ва Андижон вилоятларидаги бошқармалари тизимида вакант лавозимларга қабул эълон қилинди.

Аризалар 8–14 октябрь кунлари, соат 09:00–17:00 оралиғида, дам олиш кунларидан ташқари қабул қилинади.

Вакансиялар ва мурожаат учун телефонлар:

Самарқанд вилояти – +998 95 508-81-50;
Наманган вилояти – +998 69 233-27-64;
Андижон вилояти – +998 74 224-20-25.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31279 1.21K
Китобнинг тоғ олмалари

Икки соатлик тоғ йўли ортида – 300 гектар олмазор. Китоб туманидаги Қовлуқсойда олмалар ғарқ пишган, ҳосил терими давом этмоқда.

Тоғ боғларидан лавҳалар.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
  • 👍 3
Older posts →

About this channel

How can I read @hudud_inform without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Hudud Inform: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Hudud Inform have?
Hudud Inform (@hudud_inform) has 10.7K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Hudud Inform know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →