TGViewer
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI @ozr_qsn · 6.05K subscribers
Post #19136 983
#НАЗОРАТ_ТАДБИРЛАРИ

🚨ҚУРИЛИШДА НАЗОРАТ: ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ НАТИЖАЛАРИ

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ҳудудий назорат инспекциялари томонидан республика бўйича 28 708 та қурилиш объекти назоратга олинган бўлиб, уларда жами 301 272 маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан 215 907 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

Қурилиш нормалари ва талабларига риоя этилмаган ҳолатлар бўйича 3 166 та қоидабузарлик буздириш ишлари орқали бартараф этилди.

Шунингдек, қурилиш иштирокчилари томонидан муаллифлик ва техник назорат талаблари бузилганлиги учун лицензиялар ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича 348 та тақдимнома киритилди.

Қурилиш объектларида сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмларидан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан тегишли орган ва ташкилотларга 1 650 та тақдимнома киритилди.

✅Қурилишда сифат ва хавфсизлик — энг муҳим талаб. Шу боис ҳар бир объектда белгиланган меъёрларга риоя этилиши, қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилиши устидан назорат изчил давом эттирилади.

✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
  • 👏 2
  • 👍 1
  • 🔥 1
  • 👌 1
More from @ozr_qsn
  1. Oct 16, 2026#ОНЛАЙН 🔻Хабар берганимиздек, пойтахт ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўр…
  2. Oct 16, 2026#ОНЛАЙН 🎦ОАВ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛМОҚДА Айни в…
  3. Oct 16, 2026#ОАВ_НИГОҲИДА 💠Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назор…
  4. Oct 16, 2026#НАЗОРАТ_ТАДБИРИ 💠Сув ресурсларидан фойдаланиш: Карманада назорат тадбирлари давом этмоқд…
  5. Oct 15, 2026#ЖАРАЁН 💠Бухоро вилоятида қурилиш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди…
  6. Oct 15, 2026#ЖАРАЁН 💠Аҳоли учун қулай тиббий шароит — сифатли қурилишдан бошланади Инспекция раҳбари…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →