#ЖАРАЁН
💠Аҳоли учун қулай тиббий шароит — сифатли қурилишдан бошланади
Инспекция раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро шаҳрининг “Сувчилар” кўчасида жойлашган 6-сон оилавий поликлиникада олиб борилаётган реконструкция ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида қурилиш-монтаж ишларининг сифати, тасдиқланган лойиҳа талабларига мувофиқлиги ва ишчилар учун хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, поликлиникани замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай шароитлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
✅Ишчи гуруҳ томонидан қурилиш ишларини белгиланган меъёр ва стандартлар асосида сифатли бажариш, меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш ҳамда реконструкция ишларини белгиланган муддатларда якунлаш муҳимлиги таъкидланди.
#БУХОРО
✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
Post #19213
826




- ⚡ 3
- 👍 2
- ❤ 1