TGViewer
Channel Public Channel
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

@ozr_qsn

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi nazorati inspeksiyasining rasmiy telegram kanali.

📞Call Markaz 71-200-69-02
📝 Murojaat @Qurilish_inspeksiyasi_bot
🏢 Toshkent shahri, Alisher Navoiy 40
📧devonxona@infoccnis.uz
Subscribers
6.05K
Photos
15.7K
Videos
2K
Links
5.1K
Recent Posts 6 shown
Post #19226 738
#ОНЛАЙН

🔻Хабар берганимиздек, пойтахт ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, Миробод туманидаги "Олтинкўл" маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда хонадон мулкдорлари томонидан биринчи қаватда ўзбошимчалик билан қайта қуриш ишлари амалга оширилгани, шунингдек, бинонинг таянч устунларига шикаст етказилгани аниқланди.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги "Қадрдон" маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда ҳам қонунбузилиш ҳолати қайд этилди. Хусусан, хонадон мулкдори томонидан бинонинг таянч конструкцияси бузилиб, лойиҳада назарда тутилмаган жойдан эшик очилгани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда фуқароларга нисбатан БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, ўзбошимчалик билан амалга оширилган қайта қуриш ишларини бартараф этиш ва бинонинг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Белгиланган муддатда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, уларни мажбурий тартибда бартараф этиш бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

Таъкидлаш жоизки, бундай назорат тадбирларининг асосий мақсади кўп қаватли уйларда ўзбошимчалик билан қайта қуриш ишларини амалга ошириш, бинонинг таянч конструкциялари ва тўсиқ деворларини бузиш, шунингдек, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ноқонуний эгаллаш ҳолатларининг олдини олишдан иборат.

Бу орқали аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, кўп квартирали уй-жой фондининг техник барқарорлигини сақлаш ҳамда шаҳарсозлик талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш кўзда тутилган.

🟢Кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
  • 👍 5
  • 🔥 2
  • ⚡ 1
  • 👏 1
Post #19225 740
#ОНЛАЙН

🎦ОАВ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни вақтда Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан пойтахтдаги кўп қаватли турар жой биноларининг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жараён давомида фуқаролар томонидан кўп қаватли уйларнинг таянч устунларини бузиш, шунингдек, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланмоқда.

🧊Мазкур ҳолатлар юзасидан Инспекция ходимлари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
  • 👍 6
  • ❤ 2
  • ⚡ 1
Post #19224 690
#ОАВ_НИГОҲИДА

💠Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ичимлик сувидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Сардоба туманида назорат тадбирлари амалга оширилди.

Назорат тадбирлари давомида бюджет ташкилотлари, фуқаролар хонадонлари ҳамда ичимлик суви иншоотлари қамраб олиниб, уларда ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ва соҳада белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.


✅Шунингдек, аҳоли ва масъулларга ичимлик сувидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш, сув ресурсларини асраб-авайлаш ҳамда белгиланган талабларга қатъий риоя қилиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

#СИРДАРЁ

✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐 Veb_Sayt
  • ❤ 1
  • 👍 1
  • 🔥 1
Post #19218 703
#НАЗОРАТ_ТАДБИРИ

💠Сув ресурсларидан фойдаланиш: Карманада назорат тадбирлари давом этмоқда

Ичимлик суви — бебаҳо неъмат. Ундан оқилона фойдаланиш, сув захираларини асраш ва белгиланган қоидаларга риоя этиш сув таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Кармана тумани ҳудудида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида ичимлик ва оқова сув тармоқларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, айрим истеъмолчиларнинг ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олган ҳолда сувдан фойдаланаётгани маълум бўлди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилди.

🟢Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ҳамда сув таъминоти тизимида қонунийликни таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари вилоят ҳудудида изчил давом эттирилмоқда.

Сувдан фойдаланиш — ҳуқуқ, уни асраш ва белгиланган тартибга риоя қилиш эса масъулиятдир!


#НАВОИЙ

✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
  • 👍 2
  • ❤ 1
  • 🔥 1
Post #19217 778
#ЖАРАЁН

💠Бухоро вилоятида қурилиш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бошчилигида
Бухоро вилоятида қурилиш объектларида сифат назоратини кучайтириш, давлат объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

#БУХОРО

✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
  • 👍 5
  • ❤ 2
  • ⚡ 1
Post #19213 825
#ЖАРАЁН

💠Аҳоли учун қулай тиббий шароит — сифатли қурилишдан бошланади

Инспекция раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро шаҳрининг “Сувчилар” кўчасида жойлашган 6-сон оилавий поликлиникада олиб борилаётган реконструкция ишларини ўрганди.

Ўрганиш давомида қурилиш-монтаж ишларининг сифати, тасдиқланган лойиҳа талабларига мувофиқлиги ва ишчилар учун хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги кўздан кечирилди.

Шунингдек, поликлиникани замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай шароитлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

✅Ишчи гуруҳ томонидан қурилиш ишларини белгиланган меъёр ва стандартлар асосида сифатли бажариш, меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш ҳамда реконструкция ишларини белгиланган муддатларда якунлаш муҳимлиги таъкидланди.

#БУХОРО

✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook
  • ⚡ 3
  • 👍 2
  • ❤ 1
Older posts →

About this channel

How can I read @ozr_qsn without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI have?
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI (@ozr_qsn) has 6.05K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →