💠Сув ресурсларидан фойдаланиш: Карманада назорат тадбирлари давом этмоқда
Ичимлик суви — бебаҳо неъмат. Ундан оқилона фойдаланиш, сув захираларини асраш ва белгиланган қоидаларга риоя этиш сув таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Кармана тумани ҳудудида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирлари давомида ичимлик ва оқова сув тармоқларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, айрим истеъмолчиларнинг ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олган ҳолда сувдан фойдаланаётгани маълум бўлди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилди.
🟢Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ҳамда сув таъминоти тизимида қонунийликни таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари вилоят ҳудудида изчил давом эттирилмоқда.
Сувдан фойдаланиш — ҳуқуқ, уни асраш ва белгиланган тартибга риоя қилиш эса масъулиятдир!
#НАВОИЙ
✅Telegram|📹Youtube|🌐Instagram|🌐Web|🌐Facebook





