TGViewer
Hudud Inform Hudud Inform @hudud_inform · 10.7K subscribers
Post #31302 578
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар:

🔹 Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади;
🔹 Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур;
🔹 “Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”;
🔹 ОҲИЧКнинг асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак;
🔹 Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди;
🔹 Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди ва бошқалар.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
More from @hudud_inform
  1. Oct 15, 2026Тошкентнинг тўрт туманига ҳокимлар тайинланди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод, Янгиҳаёт, Ч…
  2. Oct 14, 2026Наманганда 23–25 октябрь кунлари халқаро асал фестивали ўтказилади 2026 йил 23–25 октябрь…
  3. Oct 14, 2026Тезкор-қидирув тадбирида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2 та йирик уюшган жиноий гуруҳ…
  4. Oct 14, 2026Самарқанд темир йўл вокзалида 100 га яқин йўловчига хизмат кўрсатадиган меҳмонхона очилди…
  5. Oct 14, 2026❗️14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий зўравонлик учун 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси бел…
  6. Oct 14, 2026Тезкор-қидирув тадбирида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2 та йирик уюшган жиноий гуруҳ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →