TGViewer
Hudud Inform Hudud Inform @hudud_inform · 10.7K subscribers
Post #31290 933
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам бериш режалаштирилмоқда

Ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун бир марталик 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратиш режалаштирилмоқда. Маблағ 30 ноябрга қадар ижтимоий карта ёки банк карталарига ўтказилади.

Ёрдам фақат Ижтимоий реестрдаги оилалар билан чекланмайди. Жон бошига даромади МИХнинг 2 бараваригача бўлган, аммо реестрга киритилмаган эҳтиёжманд оилалар ҳам қўшимча рўйхат асосида қамраб олиниши мумкин. Электр ва табиий газ компенсациялари бўйича даромад мезони ҳам МИХнинг 1,5 бараваридан 2 бараваригача кенгайтирилади.

Газлаштирилмаган ва табиий газ етиб бориши қийин ҳудудларда электр энергиясининг иситиш мавсумидаги базавий меъёрини 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш таклиф этилмоқда.

Бу чоралар билан бир қаторда, аҳоли учун иситиш ва иссиқ сув хизматларига янги тарифлар жорий этиш, суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 минг сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга эса 2030 йил 1 январга қадар ойига 20 кг гача ҳар бир килограмм учун 3 минг сўмдан компенсация тўланади.

✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
More from @hudud_inform
  1. Oct 15, 2026Президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи…
  2. Oct 15, 2026Тошкентнинг тўрт туманига ҳокимлар тайинланди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод, Янгиҳаёт, Ч…
  3. Oct 14, 2026Наманганда 23–25 октябрь кунлари халқаро асал фестивали ўтказилади 2026 йил 23–25 октябрь…
  4. Oct 14, 2026Тезкор-қидирув тадбирида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2 та йирик уюшган жиноий гуруҳ…
  5. Oct 14, 2026Самарқанд темир йўл вокзалида 100 га яқин йўловчига хизмат кўрсатадиган меҳмонхона очилди…
  6. Oct 14, 2026❗️14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий зўравонлик учун 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси бел…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →