Шўртанда янги газ-конденсат кони очилди
Қашқадарёнинг Ғузор тумани, Шўртан ҳудудида излов бурғилаш ишлари натижасида янги «Бўрисой» газ-конденсат кони аниқланди.
Бурғилаш 5 августда бошланган ва қудуқ 3 159 метр чуқурликкача етказилган. «Ўзбекгеофизика» ўтказган синовларда 2 842–3 001 метр чуқурликдаги қатламлардан табиий газ ва конденсат оқими олинган. Газнинг кунлик ҳажми 300–400 минг куб метрни ташкил этган.
Синовлар якунлангач, газни истеъмолчиларга етказиш учун 15 октябрдан қайта ишлашга юбориш режалаштирилган.
Ҳозир маҳсулдор қатламларнинг хусусиятлари ва имкониятлари ўрганилмоқда. Йил охиригача конда иккинчи излов қудуғини бурғилаш ҳам кўзда тутилган.
✈️ Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Post #31292
768