TGViewer
Channel Public Channel
Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

@buxorodatalim

Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг!

Хабар ва янгиликларни улашинг.
@bmup88
Subscribers
25.2K
Photos
4.4K
Videos
1.4K
Links
3.8K
Recent Posts 14 shown
Post #6312 400

Forwarded from Markaziy bank

🟧 2026-yil III chorak yakunlari bo‘yicha iste’mol va biznes kayfiyatini aniqlashga qaratilgan so‘rovnomada ishtirok eting

🟣Iste’mol va biznes kayfiyati bo’yicha o’z fikr-mulohazalaringizni bildiring - sizning fikringiz biz uchun muhim.
🟣Javoblaringiz iqtisodiy jarayonlarni chuqurroq tahlil qilishda hamda kelgusidagi pul-kredit siyosati bo’yicha qarorlarni shakllantirishda muhim ahamiyat kasb etadi.

So’rovnoma anonim tarzda o’tkaziladi hamda javoblaringiz faqat umumiy tahlil maqsadida ishlatiladi.

🔗So’rovnoma 2026-yil 20-oktabrga qadar davom etadi.
🔜@kutilma_cbu_bot

In English
Participate in the Consumer and Business Sentiment Survey for Q3 2026

Share your views on consumer and business sentiment . Your opinion matters to us.

Your responses will be crucial in providing a deeper understanding of economic developments and in decision-making on monetary policy.

The survey is anonymous, and your responses will be use for aggregate analysis only.

🔗 The survey is open until October 20, 2026.
@kutilma_cbu_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin | X
Post #6311 2.12K
⚡️Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти ўқитувчилари учун тоифа тестлари янги тартибда ўтказилади

✅Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун:

➡️ Биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5) бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ Иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

✅Умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун:

➡️ Биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ Иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл шаклида ўтказилади).

☝️Хабар берилганидек, жорий йилнинг 25 октябрь куни умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун тоифа тестлари ўтказилади. Бу аттестациянинг биринчи босқичи бўлиб, мазкур босқичда педагогларга жами 40 та (мутахасисслик бўйича 35 та + касбий стандартлар бўйича 5 та) тест саволи берилади.

📑 Жисмоний тарбия ва мусиқага маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи, яъни амалий (ижодий) синовлари кейинги кунларда ўтказилади.

📝Тез кунларда жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи ўтказиш жадвали ҳам эълон қилинади.

🗓Маълумот учун, жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичи бошқа-бошқа саналарда ўтказилади.

👉Бухорода фан ва таълим
Post #6310 731

Forwarded from Buxoro xalqaro tibbiyot texnikumi

🎓 BUXORO XALQARO TIBBIYOT TEXNIKUMIDA QABUL DAVOM ETMOQDA!

📚 Yo‘nalish: 50910203 — Hamshiralik ishi (3 yil)

⚡️ Ta’lim afzalliklari:
Bemorlarga kasbiy xizmat ko‘rsatish va birinchi yordam berish ko‘nikmalari;
Surunkali va o‘tkir kasalliklarni aniqlash hamda yordam ko‘rsatish;
Tibbiy deontologiya va axloqiy me’yorlarga amal qilish;
Kompyuter savodxonligi va xorijiy tillarni chuqur o‘rganish.

🎯 Asosiy maqsad — xorijiy tajriba asosida zamonaviy bilim va amaliy ko‘nikmalarga ega, malakali tibbiyot xodimlarini tayyorlash hamda ularning kelgusida bandligini ta’minlash.

💻 Online hujjat topshirish: bxtt.uz sayti orqali.
☎️ Murojaat uchun:
+998553037777
+998505877171
+998914102866
+998911706666

📍 Manzil: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumi binosi.

🔥 QABUL DAVOM ETMOQDA!

⏳ Vaqtni boy bermang! Sifatli tibbiy ta’lim olish, zamonaviy kasb egallash va kelajakdagi muvaffaqiyat sari ilk qadamni bugunoq tashlang!

🎓 Buxoro xalqaro tibbiyot texnikumi — bilim, kasb va kelajak sari ishonchli qadam!

📢 Hujjatlaringizni topshiring va talabalar safidan joy oling!
Post #6308 2.7K
Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ЙТҲга учради: бири ҳалок бўлган

Сурхондарё вилояти Термиз туманида 9 октябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ўқувчи ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, 2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси онасига тегишли Cobalt автомобилини юқори тезликда бошқариб бораётганида йўл ўртасидаги кўча ёритиш устунига урилиб кетган. Автомобилда унинг синфдоши ҳам бўлган.

Ҳодиса оқибатида иккинчи ўсмир оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Рулда бўлган ўқувчи эса шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

👉Бухорода фан ва таълим
Post #6301 13.8K
⚡️Эркинжон Турдимов: Таълимдаги ҳар бир ўзгариш ёшлар ҳаётида сезилиши керак

❗️Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди.


✅Мулоқотда:

➡️ Ёшлар, ўқувчи ва талабаларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг дардини эшитиш, сифатли таълим олиши учун янада яхши шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

➡️ Бола боғчага бориши, ўқувчи мактабда пухта билим олиши, талаба эса эгаллаган билими ва касби билан ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Шу мақсадда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

➡️ Ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва нуфузини юксалтириш, унинг меҳнати қадрланиши, ўз устида ишлаши ва бор эътиборини таълимга қаратиши учун муносиб шароит яратиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

➡️ Эркинжон Турдимов муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, ҳар бири бўйича амалий ечим қилиш зарурлигини таъкидлади. Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагог ҳаётида ижобий ўзгариш берадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

👉Бухорода фан ва таълим
Post #6300 1.8K
📢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандлари учун 30 фоизлик контракт субсидияси: видеоқўлланма

15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг 30 фоизини қоплашга мўлжалланган субсидия олиш бўйича ариза юбориш тартиби видеоқўлланмада тушунтирилган.

❗️ Муҳим: ариза камида 15 йиллик иш стажига эга ота ёки она номидан юборилади.

Агар ариза юбориш жараёнида талаба ҳақида маълумот топилмагани тўғрисида хабар чиқса, аввал талаба contract.edu.uz платформаси орқали контракт шартномасини олиши керак. Шундан сўнг my.gov.uz портали орқали субсидия учун ариза юборилади.

🎥 Ариза юбориш босқичлари билан видеоқўлланма орқали танишинг:

👉Бухорода фан ва таълим
Post #6299 1.62K
👨‍🎓 Хусусий ва хорижий олийгоҳларда ўқийдиганлар учун давлат грантига ариза қабули бугундан бошланди

Аризалар my.uzbmb.uz сайти орқали 17 октябргача қабул қилинади.

Грант учун хусусий олийгоҳлар ва хорижий университетлар филиалларида кундузги таълимда ўқиётган талабалар ариза бериши мумкин.

Талабалар махсус тест топширади ёки бу йилги кириш имтиҳонларида олган балларидан фойдаланади.

Грантни олганлар ўқишни тугатгач, давлат ташкилотида камида 3 йил ишлаши шарт.

👉Бухорода фан ва таълим
Post #6297 1.58K
❗️ Асосий олимпиаданинг туман босқичига рўйхатдан ўтиш бугун соат 23:59 да якунланади

Бугун, 10 октябрь куни соат 23:59 да 2026–2027 ўқув йилидаги Асосий олимпиаданинг II — туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш якунланади.

Рўйхатдан ўтмаган ёки рўйхатдан ўтиш жараёнини тўлиқ якунламаган иштирокчилар олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида қатнашолмайди.
Олимпиадада иштирок этиш учун таълим муассасаси директори томонидан ариза юборилиши ва иштирокчи olimpiada.uzedu.uz платформасида рўйхатдан ўтказилиши керак.

📌 Иштирокчилар олимпиада аудиториясига фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва платформа орқали юклаб олинган рухсатнома билан киритилади.
📹 Таълим муассасаси директори учун ариза юбориш йўриқномаси: видеоқўлланма.

❗️ Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилса, Фан олимпиадалари марказининг махсус боти ёки +998 71 207 05 24 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Эслатма: рўйхатдан ўтишни бугун соат 23:59 га қадар якунлашни унутманг!

👉Бухорода фан ва таълим
Post #6296 1.93K
Ўзбекистонда таълим бошқаруви энди қандай ташкил этилади?

Kun.uz'нинг аниқлик киритишича, таълим соҳасидаги функциялар мухтасар қилиб таърифлаганда қуйидагича тақсимланган:

Таълим ва фан вазирлиги жорий фаолият ва ташкилий ишларга жавоб беради. Таълим сифати, янги мактаблар, болалар боғчалари ва университетлар қурилиши, шунингдек, тарбия жараёни ва болалар манфаатларини ҳимоялаш уларнинг тасарруфидадир.

Таълимни ривожлантириш маркази таълим лабораторияси вазифасини бажаради. Марказ мутахассислари дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дастурлар ва методикаларни ишлаб чиқади, шундан сўнг уларни амалиётга жорий қилади, мониторинг олиб боради ва такомиллаштиради.

Зафар Ҳошимов раҳбарлигидаги гуруҳ мамлакатдаги ўн мингта мактабнинг тузилмасини таҳлил қилади. Таълим сифати ва тузилмасини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ички бизнес-жараёнларни ўрганади ҳамда тизимдаги муаммо ва камчиликларни аниқлайди.

Президент Администрацияси глобал масалалар — таълим соҳасида стратегияни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва умумий сиёсатни юритиш билан шуғулланади.


👉Бухорода фан ва таълим
Post #6295 2.1K
«Ҳаёт велосипед ҳайдашга ўхшайди — мувозанатни сақлаб қолиш учун доимо ҳаракатда бўлиш керак» —  Альберт Эйнштейн.
 
Ҳаётнинг асл мазмуни ривожланиш ва тўхтаб қолмасликда. Велосипедда тўхтаб қолган одам йиқилганидек, инсон ҳам ҳаётда изланишдан ва олдинга интилишдан тўхтаса, ўзининг ички мувозанати ҳамда муваффақиятини йўқотади. Шу сабабли, ҳар қандай қийинчиликка қарамай, доимо олдинга қараб ҳаракат қилиш — ҳаётий барқарорлик ва бахтнинг бош гаровидир.

👉Бухорода фан ва таълим
Post #6294 2.15K
⚡️Ўқитувчи иккита мактабда ишласа, сертификат бўйича белгиланган устама иккови учун ҳам тўлаб берилади

❓Савол:

Математика фани ўқитувчисиман. Малака тоифам биринчи. Яқинда халқаро сертификатни қўлга киритдим. Мен иккита мактабда ишлайман, соатбай ишлаётган мактабимда ҳам сертификат бўйича ойлик ҳисобланадими?

✅Жавоб:

Жорий йилнинг 28 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 августдан бошлаб "Устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори тасдиқланган.

Мазкур қарорга мувофиқ, ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умутаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан соатбай ва ўриндош) ҳар ойлик устама тўлаб берилади.

Бунда, ўқитувчи бир вақтнинг ўзида ҳам асосий, ҳам соатбай тарзда дарс берса, ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификат учун уларнинг барчасига ҳар ойлик устама тўловлари амалга оширилади.

❗️Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, сизга иккала мактабдан ҳам белгиланган миқдорда устама тўлаб берилади.

👉Бухорода фан ва таълим
Older posts →

About this channel

How can I read @buxorodatalim without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Бухорода фан ва таълим: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Бухорода фан ва таълим have?
Бухорода фан ва таълим (@buxorodatalim) has 25.2K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Бухорода фан ва таълим know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →