❗️ Асосий олимпиаданинг туман босқичига рўйхатдан ўтиш бугун соат 23:59 да якунланади
Бугун, 10 октябрь куни соат 23:59 да 2026–2027 ўқув йилидаги Асосий олимпиаданинг II — туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш якунланади.
Рўйхатдан ўтмаган ёки рўйхатдан ўтиш жараёнини тўлиқ якунламаган иштирокчилар олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида қатнашолмайди.
Олимпиадада иштирок этиш учун таълим муассасаси директори томонидан ариза юборилиши ва иштирокчи olimpiada.uzedu.uz платформасида рўйхатдан ўтказилиши керак.
📌 Иштирокчилар олимпиада аудиториясига фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва платформа орқали юклаб олинган рухсатнома билан киритилади.
📹 Таълим муассасаси директори учун ариза юбориш йўриқномаси: видеоқўлланма.
❗️ Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилса, Фан олимпиадалари марказининг махсус боти ёки +998 71 207 05 24 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
Эслатма: рўйхатдан ўтишни бугун соат 23:59 га қадар якунлашни унутманг!
👉Бухорода фан ва таълим
Post #6297
1.61K