Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ЙТҲга учради: бири ҳалок бўлган
Сурхондарё вилояти Термиз туманида 9 октябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ўқувчи ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, 2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси онасига тегишли Cobalt автомобилини юқори тезликда бошқариб бораётганида йўл ўртасидаги кўча ёритиш устунига урилиб кетган. Автомобилда унинг синфдоши ҳам бўлган.
Ҳодиса оқибатида иккинчи ўсмир оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Рулда бўлган ўқувчи эса шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
👉Бухорода фан ва таълим
Post #6308
2.72K