TGViewer
Бухорода фан ва таълим Бухорода фан ва таълим @buxorodatalim · 25.2K subscribers
Post #6311 2.43K
⚡️Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти ўқитувчилари учун тоифа тестлари янги тартибда ўтказилади

✅Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун:

➡️ Биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5) бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ Иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

✅Умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун:

➡️ Биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ Иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл шаклида ўтказилади).

☝️Хабар берилганидек, жорий йилнинг 25 октябрь куни умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун тоифа тестлари ўтказилади. Бу аттестациянинг биринчи босқичи бўлиб, мазкур босқичда педагогларга жами 40 та (мутахасисслик бўйича 35 та + касбий стандартлар бўйича 5 та) тест саволи берилади.

📑 Жисмоний тарбия ва мусиқага маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи, яъни амалий (ижодий) синовлари кейинги кунларда ўтказилади.

📝Тез кунларда жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи ўтказиш жадвали ҳам эълон қилинади.

🗓Маълумот учун, жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичи бошқа-бошқа саналарда ўтказилади.

👉Бухорода фан ва таълим
More from @buxorodatalim
  1. Oct 13, 2026🟧 2026-yil III chorak yakunlari bo‘yicha iste’mol va biznes kayfiyatini aniqlashga qarati…
  2. Oct 12, 2026🎓 BUXORO XALQARO TIBBIYOT TEXNIKUMIDA QABUL DAVOM ETMOQDA! 📚 Yo‘nalish: 50910203 — Hamsh…
  3. Oct 12, 2026⁉️ Кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозимми? 💥 Қандай ҳо…
  4. Oct 12, 2026Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ЙТҲга учради: бири ҳалок бўлган Сурхондарё вилояти Термиз т…
  5. Oct 12, 2026⚡️Эркинжон Турдимов: Таълимдаги ҳар бир ўзгариш ёшлар ҳаётида сезилиши керак ❗️Бугун Ўзбек…
  6. Oct 11, 2026📢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандлари учун 30 фоизлик контракт субсидияси: виде…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →