TGViewer
Бухорода фан ва таълим Бухорода фан ва таълим @buxorodatalim · 25.2K subscribers
Post #6296 1.95K
Ўзбекистонда таълим бошқаруви энди қандай ташкил этилади?

Kun.uz'нинг аниқлик киритишича, таълим соҳасидаги функциялар мухтасар қилиб таърифлаганда қуйидагича тақсимланган:

Таълим ва фан вазирлиги жорий фаолият ва ташкилий ишларга жавоб беради. Таълим сифати, янги мактаблар, болалар боғчалари ва университетлар қурилиши, шунингдек, тарбия жараёни ва болалар манфаатларини ҳимоялаш уларнинг тасарруфидадир.

Таълимни ривожлантириш маркази таълим лабораторияси вазифасини бажаради. Марказ мутахассислари дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дастурлар ва методикаларни ишлаб чиқади, шундан сўнг уларни амалиётга жорий қилади, мониторинг олиб боради ва такомиллаштиради.

Зафар Ҳошимов раҳбарлигидаги гуруҳ мамлакатдаги ўн мингта мактабнинг тузилмасини таҳлил қилади. Таълим сифати ва тузилмасини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ички бизнес-жараёнларни ўрганади ҳамда тизимдаги муаммо ва камчиликларни аниқлайди.

Президент Администрацияси глобал масалалар — таълим соҳасида стратегияни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва умумий сиёсатни юритиш билан шуғулланади.


👉Бухорода фан ва таълим
More from @buxorodatalim
  1. Oct 13, 2026🟧 2026-yil III chorak yakunlari bo‘yicha iste’mol va biznes kayfiyatini aniqlashga qarati…
  2. Oct 13, 2026⚡️Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти ўқитувчилари учун тоифа тестлари янги тартибда ўтказ…
  3. Oct 12, 2026🎓 BUXORO XALQARO TIBBIYOT TEXNIKUMIDA QABUL DAVOM ETMOQDA! 📚 Yo‘nalish: 50910203 — Hamsh…
  4. Oct 12, 2026⁉️ Кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозимми? 💥 Қандай ҳо…
  5. Oct 12, 2026Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ЙТҲга учради: бири ҳалок бўлган Сурхондарё вилояти Термиз т…
  6. Oct 12, 2026⚡️Эркинжон Турдимов: Таълимдаги ҳар бир ўзгариш ёшлар ҳаётида сезилиши керак ❗️Бугун Ўзбек…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →