TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

@kunuzofficial

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Subscribers
1.18M
Photos
141K
Videos
15.9K
Links
81.6K
Recent Posts 20 shown
Post #174265 35.2K
Россияда сайлов: Путиннинг партияси ғолиб

🔘 «Единая Россия» расмий маълумотга кўра 58 фоизга яқин овоз олди. Бу урушдан олдинги натижадан салкам 10 фоиз кўпроқ дегани.

🔘 Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлиги учун сайловда 100 фоизга яқин овоз олди. Бу унинг шахсий рекорди.

🔘 Кремл сайловга нега бунчалик жиддий эътибор берди? Энди навбат сафарбарликками?

📹 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ
  • 😁 147
  • ❤ 46
  • 👍 21
  • 🤯 8
  • 🤔 6
  • 😢 4
Post #174264 74.3K
Трамп Саудиянинг ҳарбий ёрдам сўрови туфайли дилеммага дуч келди

Муҳаммад бин Салмоннинг кетма-кет қўнғироқларидан сўнг президент Трамп узоқ иккиланди. Бироқ Саудия Арабистони билан бирга ҳусийларга қарши урушга ҳозирча қўшилмасликка қарор қилди.

Операция ҳақида маълумот берган New York Times манбаларига кўра, Трамп зарба бериш фикридан қайтган вақтда қўмондонлар аллақачон нишонлар рўйхатини тасдиқлаб бўлганди. АҚШ ҳарбийлари эса қирувчи самолётларга бомбаларни юклаётганди.

👉 https://kun.uz/kr/98839272

Kun.uz расмий канали
  • 😁 262
  • ❤ 91
  • 👍 25
  • 🤯 11
  • 🔥 3
  • 😢 1
Post #174263 101K
“Чўнтагимга героин солиб қўйишди” – Самарқандда Россия армиясига ёлланган йигит суд залидан қамоққа олинди
 
Каттақўрғонлик 27 ёшли йигит ишлаш мақсадида Россияга бориб, наркожиноятда айбланган. Аммо у судда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланмаганини, чўнтагига героин солиб қўйиб, кейин гўёки унидан гиёҳванд модда топилгани каби ҳужжат қилишганини айтган.
 
12 йилга қамашди. Икки ой давом этган қийноқлардан сўнг айбловни тасдиқлашга мажбур бўлдим. Сўнгра Украинага қарши урушда қатнашсам Россия фуқаролигини беришларини ва жазодан озод қилишларини айтишди”, деган йигит.

Урушда Украина ҳарбийларининг дрон орқали ҳужумидан оғир яралган йигит ҳарбий госпиталга тушган. Сўнгра у ердан қочиб, Ўзбекистонга қайтган.

👉 https://kun.uz/kr/01593772

Kun.uz расмий канали
  • 😢 398
  • ❤ 159
  • 🤯 56
  • 😁 30
  • 👍 21
  • 🤔 10
  • 🔥 5
  • 😍 4
Post #174262 121K
Иссиқдан салқинга ўтяпмиз

21–27 сентябр кунлари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун асосий метеорологик фон қуруқ ва илиқ ҳаво билан, инсон саломатлиги учун эса ҳароратнинг сезиларли пасайиб бориши билан характерланади.

Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво билан иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов таништиради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
  • ❤ 149
  • 👍 71
  • 😁 22
  • 😢 7
  • 🤔 6
  • 🔥 5
  • 🤯 2
Post #174261 139K
Осиё ўйинларидаги илк олтин ва ўғри банкирларнинг ушланиши — маҳаллий дайжест

▪️Ўзбекистон спортчилари Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида дастлабки олтин медални қўлга киритди.

▪️Тошкентда банк ходимлари фуқаронинг 300 минг доллар омонатини ўмарди.

▪️Дубайдан қарийб 1,3 млрд сўмлик олтин буюмни олиб киришга уринган шахс ушланди.

▪️Саккиз ойда 5,3 млн ўзбекистонлик туристик мақсадда чет элга чиқди.

▪️Чирчиқда нарколаборатория ташкил қилганлар қўлга олинди.

🗓 Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/40257606

Kun.uz расмий канали
  • ❤ 153
  • 👍 30
  • 😁 11
  • 🤔 10
  • 🔥 6
  • 🤯 4
  • 😢 3
Post #174260 144K
Марказий банк ANORBANK мижозларга узлуксиз хизмат кўрсатаётганини тасдиқлади

Ижтимоий тармоқларда ANORBANK акциядорларидан бири ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан банк ўз расмий муносабатини билдирди. Баёнотга кўра, муҳокама қилинаётган ҳолат фақатгина ушбу акциядорнинг шахсий масаласи ҳисобланади.

Ушбу вазиятнинг муассаса капитали, бошқарув тизими ва операцион фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Марказий банк берган маълумотга кўра, ANORBANK’нинг кундалик фаолиятида ҳеч қандай узилишлар йўқ ва барча банк операциялари тўлиқ бажарилмоқда.

Kun.uz расмий канали
  • ❤ 137
  • 😁 74
  • 👍 62
  • 🤯 28
  • 🤔 13
  • 😢 7
  • 🔥 5
Post #174259 165K
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Ҳиндистонни ҳам енгиб, 1-ўринни мустаҳкамлади

Ҳиндистон амалдаги чемпион ва бу сафарги олимпиадада ҳам фаворитлар қаторида. 6-тур арафасида Ҳиндистон ҳам Ўзбекистон-1 жамоаси каби 100 фоизлик натижа қайд этиб турганди.

Аввалига Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов ўз ўйинларида дуранг ўйнаганди, қарама-қаршилик тақдирини Нодирбек Ёқуббоевнинг иродали ғалабаси ҳал қилди.

Катта эҳтимол билан, ўзаро ўйинда турнир ғолиблиги тақдири ҳам ҳал бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/83296753

Kun.uz расмий канали
  • 👍 1.1K
  • ❤ 307
  • 🔥 118
  • 🤔 13
  • 😁 7
  • 🤯 4
  • 😍 4
Post #174257 191K
Машина уриб кетган она-бола воқеаси: Зангиотадаги ЙТҲ тафсилотлари

15 сентябр куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 39-мактаб қаршисида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган она ва болани Chery машинаси ҳайдовчиси уриб юборган. Вилоят ЙҲХБ воқеанинг эртаси куни «пиёдаларнинг соғлиғи яхшилангани сабабли шифохонадан рухсат берилгани» ҳақида маълумот берган. Бироқ она 16 сентябр куни аҳволи оғирлашгани учун шифохонага ётқизилган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
  • 😢 344
  • ❤ 139
  • 🤯 67
  • 👍 21
  • 🤔 18
  • 🔥 2
  • 😁 2
Post #174256 195K
Германиядаги сайловлар: Мерц партияси ҳамма ёқда позицияларни бой бермоқда

«Сўллар» Берлинда ғалаба қозонди, ўта ўнг кучлар эса Мекленбург–Олд Померанияни ҳам ўзиники қилди.

Энди тарихда илк бор Берлинга муҳожирлар фарзанди – келиб чиқишига кўра Туркиядан бўлган Элиф Эралп мэрлик қилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/45243740

Kun.uz расмий канали
  • 👍 361
  • ❤ 146
  • 😁 37
  • 🔥 23
  • 🤔 18
  • 🤯 9
  • 😢 1
Post #174255 220K
Донаси 10 минг сўмдан: водий чойхоналарида пиширилаётган чумчуқлар ҳақида

Авваллари осмонни тўлдириб гала-гала бўлиб учадиган чумчуқлар бугун анча камайиб кетгандек. Қишлоқ хўжалиги экинларига кучли кимёвий дорилар билан ишлов берилиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда “эркаклик қувватини оширади”, дея овлаб ошхоналарга тарқатилиши чумчуқларнинг қирилиб кетишига сабаб бўляпти.

Kun.uz мухбири чумчуқ гўштидан турли хил таомлар тайёрлаб сотаётган ошхоналарни аниқлаб, айрим маълумотларни тўплади, масала юзасидан масъуллардан изоҳ олди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
  • 😢 946
  • ❤ 232
  • 🤯 113
  • 👍 88
  • 😁 72
  • 🤔 13
  • 🔥 11
Post #174254 227K
Пенсия ҳисоблашда олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилга узайтириш таклиф қилинди. Бу нимани англатади?

Пенсия ислоҳоти лойиҳасига кўра, пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган иш ҳақи даврини босқичма-босқич кенгайтириш таклиф этилмоқда. Пенсия жамғармаси мутахассислари Kun.uzʼга берган интервюсида бу ўзгариш фуқароларнинг меҳнат фаолиятидаги юқорироқ даромад олган даврларини ҳам пенсия ҳисоб-китобига киритиш имконини беришини таъкидлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
  • 🤯 382
  • 😁 259
  • ❤ 165
  • 👍 139
  • 😢 47
  • 🤔 37
  • 😍 5
Post #174253 209K
Ipak Yuli Bank’дан Visa Kids — фарзандингизнинг биринчи банк картаси

Ipak Yuli Bank 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун Visa Kids карталарини чиқаришни бошлади. Энди бола ўз картаси орқали харидларни мустақил равишда тўлаши, ота-оналар эса унинг харажатларини назорат қилиши ва чекловлар ўрнатиши мумкин.

👉https://kun.uz/kr/19624239

Реклама
  • ❤ 132
  • 👍 52
  • 😁 19
  • 🤯 9
  • 🤔 4
  • 😍 1
Post #174252 222K
Дубайдан қарийб 1,3 млрд сўмлик тилла буюмларни олиб киришга уринган шахс ушланди

Дубайдан Тошкентга келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 141 дона заргарлик буюми ва учта олтин қуймаси топилди. Уларнинг жами оғирлиги 921,37 грамм, қиймати 1,293 млрд сўмга баҳоланган. Шунингдек, акциз маркаси бўлмаган тамаки ва снюс ҳам аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/54372096

Kun.uz расмий канали
  • ❤ 262
  • 😁 132
  • 🤯 52
  • 🤔 35
  • 😢 31
  • 👍 20
  • 🔥 7
Post #174251 226K
Россия осмонини қоплаган дронлар ва АҚШда бошланган БМТ ҳафталиги – кун дайжести

• Россия кучлари дам олиш кунлари Украина томонидан учирилган 1600 дан ортиқ дронни тутиб қолди;

• Зеленскийнинг айтишича, Россияга қарши илк марта «Пеликан» тактик ракетаси ишлатилган;

• Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси ҳафталиги бошланмоқда: 100 дан ортиқ давлат раҳбарлари чиқиш қилади;

• Шимолий Корея ядровий давлат мақоми «мутлақ» эканини айтиб, яна баллистик ракеталарини синади;

• АҚШ босими остида қолаётган Канада Франция билан алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди;

• Россия МСКнинг 21 сентябр тонгидаги ҳисоб-китобларига кўра, сайловларда «Единая Россия» етакчилик қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/05049376

Kun.uz расмий канали
  • ❤ 334
  • 😁 54
  • 👍 45
  • 🤯 15
  • 😢 10
  • 🔥 5
  • 🤔 5
  • 😍 1
Post #174250 216K
Янги Ipoteka Mobile иловасида ҳар ой 10 млн сўмгача маблағни комиссиясиз ўтказинг

0% комиссия Ўзбекистоннинг исталган банклари томонидан чиқарилган Humo ва Uzcard карталари ўртасидаги барча ўтказмаларга амал қилади.

👉 https://kun.uz/kr/39536155

Реклама
  • ❤ 131
  • 👍 67
  • 🔥 16
  • 😁 16
  • 😍 8
  • 😢 5
Post #174249 228K
Ўзбекистон Осиё ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди

Карате бўйича баҳсларда -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулваҳоб Рашидов финалда япониялик Юго Козакидан устун келди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки олтинни олиб келди.

Бунгача ўзбекистонликлар карате ва аралаш жанг санъатлари бўйича биттадан кумуш ва бронза медалларга эга бўлиб турганди. Ҳозирча делегация учта медал билан умумий рейтингда 10-ўринда бормоқда.

👉 https://kun.uz/kr/62787195

Kun.uz расмий канали
  • 👍 858
  • ❤ 323
  • 🔥 54
  • 😁 26
  • 😍 11
  • 😢 6
  • 🤔 5
  • 🤯 5
Post #174248 236K
Трампнинг 76 метрлик Зафар аркаси янги баҳсларга сабаб бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтонда қуришни режалаштираётган улкан Зафар аркасидан ҳарбий объект сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, иншоотда дронлар ва ўқ-дорилар сақланиши, зарурат туғилганда эса снайперлар жойлаштирилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/75831312

Kun.uz расмий канали
  • 😁 464
  • ❤ 194
  • 🤯 32
  • 👍 24
  • 🤔 18
  • 🔥 15
  • 😍 4
  • 😢 2
Post #174247 243K
Моуринио дербидан кейин шоу уюштирди: у журналистларга баҳсли эпизодлар фотосини кўрсатди ва ҳакамларни аёвсиз танқид қилди

«Реал» бош мураббийи ҳисоблашича, рақиб биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолиши керак эди.

👉 https://kun.uz/kr/34062398

Kun.uz расмий канали
  • 😁 475
  • 👍 249
  • ❤ 180
  • 🔥 32
  • 🤯 8
  • 😍 6
  • 😢 5
Post #174246 246K
Тошкентда банк омонати билан боғлиқ йирик талон-торожлик ҳолати фош этилди

Тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари фуқаронинг 500 минг долларлик омонатидан 300 минг долларни қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

Ҳолат юзасидан икки модда бўйича жиноят иши қўзғатилди.

👉 https://kun.uz/kr/12471140

Kun.uz расмий канали
  • 🤯 399
  • 😁 225
  • ❤ 152
  • 👍 60
  • 🤔 27
  • 😢 6
  • 🔥 4
Post #174245 243K
«Сити» яккапешқадамга айланди, «Реал» дербида ютқазди

Абдуқодир Ҳусанов тушмаган ўйинда «Манчестер Сити» «Сандерленд»га 5 та гол урди, аммо 3 та ўтказиб юборди. «Шаҳарликлар» бу ғалабадан кейин халқаро танаффусга турнир жадвали пешқадами сифатида йўл олди; Испанияда эса Мадрид дербиси ҳакамлик можаросига айланди.

Якшанба оқшомида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/61957822

Kun.uz расмий канали
  • ❤ 239
  • 👍 81
  • 😁 29
  • 😢 17
  • 🔥 2
  • 🤯 1
Older posts →

About this channel

How can I read @kunuzofficial without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Kun.uz | Расмий канал: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Kun.uz | Расмий канал have?
Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) has 1.18M subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Kun.uz | Расмий канал know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →