Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Ҳиндистонни ҳам енгиб, 1-ўринни мустаҳкамлади
Ҳиндистон амалдаги чемпион ва бу сафарги олимпиадада ҳам фаворитлар қаторида. 6-тур арафасида Ҳиндистон ҳам Ўзбекистон-1 жамоаси каби 100 фоизлик натижа қайд этиб турганди.
Аввалига Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов ўз ўйинларида дуранг ўйнаганди, қарама-қаршилик тақдирини Нодирбек Ёқуббоевнинг иродали ғалабаси ҳал қилди.
Катта эҳтимол билан, ўзаро ўйинда турнир ғолиблиги тақдири ҳам ҳал бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/83296753
Kun.uz расмий канали
Post #174259
257K

- 👍 1.5K
- ❤ 432
- 🔥 143
- 🤔 16
- 😁 12
- 🤯 6
- 😍 6