TGViewer
Channel Public Channel
Buxoro 24 | Расмий канал

Buxoro 24 | Расмий канал

@buxoro24uzb

Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.

Тижорат таклифи учун: @bmup88
Subscribers
109K
Photos
21.5K
Videos
8K
Links
20.3K
Recent Posts 19 shown
Post #32083 2.07K
#тезкор

📉🛍 Uzbekistan Airways маҳаллий рейсларда нархларни пасайтиради✔️

16 октябрдан маҳаллий йўналишларда янги тарифлар амал қила бошлайди.

Энг ҳамёнбоп Lite тарифига 8 килограммгача қўл юки киради, багаж эса киритилмайди. Ушбу тарифдаги чипталарни қайтариш ёки алмаштириш мумкин эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлган 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун республика ичидаги барча йўналишларда 15 фоизгача чегирма жорий этилади. Чегирмали чипталар 15 октябрдан сотилади, парвозлар эса 1–30 ноябрь кунлари амалга оширилади.


👉Каналга уланиш👈
  • 👍 3
Post #32082 6.24K
Тарифлар бўйича ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:

➖ ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади;

➖ газлашмаган ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатгача оширилади;

➖ эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.

➖суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилмоқда.

➖хусусан, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб иситиш (иссиқлик энергияси) ва иссиқ сув тарифлари ўртача 30%га индексация қилинади. Хусусан, Тошкент шаҳрида иситиш тарифлари суткасига 1 м2 учун 314,0 сўм этиб белгиланади.

➖биринчи марта бутун республика бўйича иссиқ сув тарифлари ҳукумат қарори билан тасдиқланмоқда.

👉Каналга уланиш👈
  • ❤ 16
Post #32079 7.19K

Forwarded from Ромитан УЗ

Фирибгарликдан ҳимояланинг: «APK Қўриқчи» иловасидан фойдаланинг

Ҳурматли фуқаролар
!

Бугунги кунда республика бўйлаб пластик карталардан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ечиб олиш ҳолатлари учраб турибди. Кибержиноятчилик қурбонига айланмаслик учун рақамли хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш муҳим.

«APK Қўриқчи» иловаси шубҳали файлларни аниқлаш ва киберхавфлардан ҳимояланишга ёрдам бериши мумкин.

📲 Иловани қуйидаги ҳавола орқали кўриб чиқинг:
https://promo-bot-ucad.onrender.com/r/B152Anpd1DxGYfJ6yJMlLw

⚠️ Эслатма: иловани ўрнатишдан олдин унинг ишлаб чиқарувчиси, тавсифи ва талаб қилинадиган рухсатларини текширинг. Номаълум манбалардан APK-файлларни юклаб олманг, банк картангиз маълумотлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга берманг.

Киберхавфсизлик — ўз маблағларингизни ҳимоя қилишдан бошланади!

@oromitanuz
  • ❤ 14
Post #32078 8.25K
🇷🇺 Россияда ишчи кучи етишмовчилиги сабабли мигрантлар учун мажбурий имтиҳонлар бекор қилинади.

Улар рус тили, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича билимларни текширишга қаратилган синовлардан озод этиладилар. Ички ишлар вазирлиги томонидан таклиф этилган ўзгартиришларга кўра, қоидалардаги ушбу енгиллик ишчининг қайси мамлакатдан келганидан қатъи назар татбиқ этилади.

👉Каналга уланиш👈
  • 😁 31
  • 👍 13
  • ❤ 3
Post #32077 7.45K

Forwarded from Markaziy bank

🟧 2026-yil III chorak yakunlari bo‘yicha iste’mol va biznes kayfiyatini aniqlashga qaratilgan so‘rovnomada ishtirok eting

🟣Iste’mol va biznes kayfiyati bo’yicha o’z fikr-mulohazalaringizni bildiring - sizning fikringiz biz uchun muhim.
🟣Javoblaringiz iqtisodiy jarayonlarni chuqurroq tahlil qilishda hamda kelgusidagi pul-kredit siyosati bo’yicha qarorlarni shakllantirishda muhim ahamiyat kasb etadi.

So’rovnoma anonim tarzda o’tkaziladi hamda javoblaringiz faqat umumiy tahlil maqsadida ishlatiladi.

🔗So’rovnoma 2026-yil 20-oktabrga qadar davom etadi.
🔜@kutilma_cbu_bot

In English
Participate in the Consumer and Business Sentiment Survey for Q3 2026

Share your views on consumer and business sentiment . Your opinion matters to us.

Your responses will be crucial in providing a deeper understanding of economic developments and in decision-making on monetary policy.

The survey is anonymous, and your responses will be use for aggregate analysis only.

🔗 The survey is open until October 20, 2026.
@kutilma_cbu_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin | X
  • ❤ 5
Post #32076 9.44K
Қизиқ ҳолатлар жуда кўпда...

Жиноят содир қилинади, пора олинади, фирибгарлик қилинади, наша экилади, кетмон учирилади бало баттар қилинади.

ҲМҚО жараённи оммавий ахборот воситаларига атқдим қилиш учун ўзининг расмий саҳифасида эълон қилинади. Албатта орган айбсизлик призумциясига амал қилган ҳолда жиноят обеъктини яширади..

Аммо, бошқа нашрлар, каналларда шу хабарлар ёритилса жиноят содир этганларнинг яқинлари, адвокатлари ва ҳатто ўша қўлга олган органларнинг ўзи аралашиб ўчиртиришади.

Қизиқ а?
  • ❤ 21
  • 👍 8
Post #32075 9.28K
Хитойдан Тошкентдаги курьерлик фирмаси орқали юборилган қарийб 25 кг "Прегабалин" моддаси ушланибди.

Жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда 2000 ва 1998 йилда туғилган икки нафар йигит қўлга олинган.
  • ❤ 16
Post #32074 12.1K
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи шахсий телефон рақамини эълон қилди

Бухоро вилоятида тиббиёт соҳасидаги салбий ҳолатлар юзасидан мурожаатлар энди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади.

📲 Тизимда коррупция, непотизм, адолатсизлик ва қонунларнинг қўпол равишда бузилиши ҳақида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мухсин Ражабовнинг шахсий телефон рақами — +998973012500 орқали аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилинади.

📌 Шунингдек, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги алоқа каналлари орқали ҳам йўллашлари мумкин:
☎️ 1064 — Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг қисқа рақамли ишонч телефони.

📲 Telegram-бот: @tib1064bot

‼️ Фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди. Мурожаатларда аниқ, асосли факт ва далиллар келтирилган бўлиши лозим.

👉Каналга уланиш👈
  • 👍 29
  • ❤ 19
  • 🔥 5
Post #32072 10.8K
Ғиждувон тумани, «Тодон» маҳалласи, Гулистонобод қишлоғи, 28-уйда яшовчи Иқболой Шаҳризодовага ўткир миелобласт лейкоз ташхиси қўйилган.

Республика ихтисослаштирилган гематология, онкология ва иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари унга суяк кўмиги трансплантацияси зарурлигини билдирган.

Даволаш амалиётини Ҳиндистондаги «Fortis» клиникасида ўтказиш режалаштирилган.
Иқболойнинг даволаниши учун катта миқдорда маблағ талаб этилади. Имконияти бор юртдошларимиздан хайрия ёрдами кўрсатишларини сўраймиз.

Карта рақамлари:
💳 6262570064085857 (UzCard/UnionPay) — Шаҳризод Назаров
💳 4140840000870677 (Visa) — Мухиба Ашурова
💳 5614682911865931 (UzCard) — Мухиба Ашурова
Мурожаат учун:
📞 Отаси — Шаҳризод Назаров: (+998) 97-183-75-77
  • ❤ 20
Post #32071 11.5K
Ар-Риёддаги нотинч вазият сабаб «Ан-Наср» — «Нефтчи» учрашуви кечиктирилди

Сўнгги бир неча кундан буён Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ракета овозлари эшитилаётгани ва ҳужумлар уюштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, шаҳарда камида бешта портлаш овози эшитилган. Баллистик ракеталар ҳужуми ҳақидаги хабарлар ортидан ҳаво мудофааси тизими ишга туширилгани ва айрим ҳудудларда ёнғинлар юзага келгани айтилмоқда.

Мазкур вазият фонида «Ан-Наср» — «Нефтчи» учрашуви бошланиши камида 30 дақиқага кечиктирилди. Дастлаб вазиятга қараб баҳсни ўтказиш ёки бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши билдирилган эди.

Кейинчалик Tribuna.uz хабарига кўра, футболчилар 10 дақиқа давомида қизиб олганидан сўнг учрашувни бошлашга қарор қилинган.

👉Каналга уланиш👈
  • ❤ 19
  • 👍 3
Post #32070 13K
#ҲУШХАБАР

⚡️⚡️ДАМАС, ОНИКС, КОБАЛЬТ ВА ТРЕКЕРЛАРНИ БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВСИЗ ОЛИШ ИМКОНИ БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА!

Ушбу автомобилларни фоизсиз бўлиб тўлашга бериш режалаштирилаётгани айтилмоқда.

Машина олмоқчи бўлганлар, сал сабр қилиб туринг! Яқин кунларда яхши янгилик бўлиши мумкин

👉Каналга уланиш👈
  • 👍 33
  • ❤ 23
Post #32069 11.2K

Forwarded from Buxoro xalqaro tibbiyot texnikumi

🎓 BUXORO XALQARO TIBBIYOT TEXNIKUMIDA QABUL DAVOM ETMOQDA!

📚 Yo‘nalish: 50910203 — Hamshiralik ishi (3 yil)

⚡️ Ta’lim afzalliklari:
Bemorlarga kasbiy xizmat ko‘rsatish va birinchi yordam berish ko‘nikmalari;
Surunkali va o‘tkir kasalliklarni aniqlash hamda yordam ko‘rsatish;
Tibbiy deontologiya va axloqiy me’yorlarga amal qilish;
Kompyuter savodxonligi va xorijiy tillarni chuqur o‘rganish.

🎯 Asosiy maqsad — xorijiy tajriba asosida zamonaviy bilim va amaliy ko‘nikmalarga ega, malakali tibbiyot xodimlarini tayyorlash hamda ularning kelgusida bandligini ta’minlash.

💻 Online hujjat topshirish: bxtt.uz sayti orqali.
☎️ Murojaat uchun:
+998553037777
+998505877171
+998914102866
+998911706666

📍 Manzil: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumi binosi.

🔥 QABUL DAVOM ETMOQDA!

⏳ Vaqtni boy bermang! Sifatli tibbiy ta’lim olish, zamonaviy kasb egallash va kelajakdagi muvaffaqiyat sari ilk qadamni bugunoq tashlang!

🎓 Buxoro xalqaro tibbiyot texnikumi — bilim, kasb va kelajak sari ishonchli qadam!

📢 Hujjatlaringizni topshiring va talabalar safidan joy oling!
  • ❤ 8
Post #32068 11.4K
Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими в.б. бўлди

Сирдарё вилоятиҳокими вазифасини бажариш Дониёр Қодировга юклатилди. У ҳозиргача Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаётганди.

👉Каналга уланиш👈
  • ❤ 14
Post #32067 12.1K
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Ботир Бахромович Кудратходжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ Б.Кудратходжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди;

Шухрат Гайратджанович Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

👉Каналга уланиш👈
  • ❤ 16
  • 🔥 4
  • 👍 2
Post #32066 11.7K
Когон шаҳрида қидирувдаги шахс ушланди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувга берилган шахснинг яширинган манзили аниқланди.

Маълум қилинишича, 1985 йилда туғилган, Когон шаҳридаги «Бухорои Шариф» маҳалласи, Азизобод кўчасида яшовчи Ш. Ф. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми ҳамда 165-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилиниб, 25 сентябрь куни қидирувга эълон қилинган.

Когон шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳамда Қўриқлаш хизмати 2-ТҚМ масъул ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қидирувдаги шахс Когон шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

👉Каналга уланиш👈
  • ❤ 12
Post #32065 11.6K
Доллар курси бироз ошди

Марказий банк 13 октябрдаги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 1,19 сўмга қимматлаб, 11 899,09 сўм этиб белгиланди. Евро курси тушди, рубль ошди.

👉Каналга уланиш👈
  • 👍 4
  • ❤ 2
Post #32063 12.4K
Вобкентда 800 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали ходимлари комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими мутахассислари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда Вобкент туманида рейд тадбирларини ўтказди.

Назорат тадбирлари давомида туманнинг Косари қишлоғида жойлашган «J.R» номли оилавий корхонада табиий газ истеъмоли ўрганилди. Текширувда корхона техник ҳужжатларсиз ва шартномасиз табиий газдан фойдалангани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 794 миллион сўмлик зарар қайд этилди.
Ҳолатга оид барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

👉Каналга уланиш👈
  • ❤ 15
  • 👍 1
Post #32062 13.9K
«Таълимга бекорга энг ишонган кадримни олиб келмадим» — Шавкат Мирзиёев

Президент Янги Тошкентда ўтказилган учрашув давомида янги Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда унга раҳбар этиб тайинланган Эркинжон Турдимов ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган «Дарё» мухбири хабар берди.

«Сон кўпайди, сифат эса кам. Бундан кейин ҳар бир университет ким учун қандай кадр тайёрлашини ўзи учун аниқ белгилаб олиши керак. Тўртта вилоятга ҳоким бўлган одамни Таълим вазирлигига бекорга олиб келмадим», — деди Президент.

👉Каналга уланиш👈
  • 👍 23
  • ❤ 7
Post #32055 11.9K

Forwarded from Бухорода фан ва таълим

⚡️Эркинжон Турдимов: Таълимдаги ҳар бир ўзгариш ёшлар ҳаётида сезилиши керак

❗️Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди.


✅Мулоқотда:

➡️ Ёшлар, ўқувчи ва талабаларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг дардини эшитиш, сифатли таълим олиши учун янада яхши шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

➡️ Бола боғчага бориши, ўқувчи мактабда пухта билим олиши, талаба эса эгаллаган билими ва касби билан ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Шу мақсадда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

➡️ Ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва нуфузини юксалтириш, унинг меҳнати қадрланиши, ўз устида ишлаши ва бор эътиборини таълимга қаратиши учун муносиб шароит яратиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

➡️ Эркинжон Турдимов муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, ҳар бири бўйича амалий ечим қилиш зарурлигини таъкидлади. Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагог ҳаётида ижобий ўзгариш берадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

👉Бухорода фан ва таълим
  • ❤ 21
  • 👍 14
  • 🔥 6
Older posts →

About this channel

How can I read @buxoro24uzb without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Buxoro 24 | Расмий канал: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Buxoro 24 | Расмий канал have?
Buxoro 24 | Расмий канал (@buxoro24uzb) has 109K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Buxoro 24 | Расмий канал know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →