#ШЕЪРИЯТ
ФАРЗАНДИНГНИ ҚАРҒАМА, ОНАБир аёл яшарди қишлоқ четида,
Бахти тугал, кўплар қиларди ҳавас.
Лек айби бор эди андак этида,
Боласин қарғарди тутиб басма бас.
- Жувонмарг бўл дерди, топтанмай сира,
- Ўлиб қутиламан, қўрқма, қолди оз.
Бола бўлсамдайин, дил бўлиб хира,
Шу она гапидан сесканардим рост.
Кўп фурсат ўтмади, ушалди ният,
Олдин эр, сўнг кетди фарзандлар бари.
Шунда фиғон тортди дилда ҳамият,
Қарғиши ижобат бўлгач тескари.
........
Сухроб ШЕРОВ
@oromitanuz