Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий саҳифасига хуш келибсиз!
Бизни кузатишда давом этинг!
Post #13048
1.92K

Бухорода аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари кучайтирилмоқда
Бухоро вилоятида аҳоли руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, спиртли ичимликларга қарамликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда наркологик касалликларни эрта аниқлашга қаратилган профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Бу борада Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли қарори ва ПҚ-2-сонли қарор ижроси доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 13 октябрь куни Бухоро шаҳридаги 7-оилавий поликлиникада 12-сонли «Хўжа Ғунжорий» маҳалласи аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоятидаги психиатрия ва наркология хизмати мутахассислари томонидан 128 нафардан ортиқ фуқаро наркологик, 30 нафардан зиёд фуқаро психиатрия йўналишида кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, диспансер ҳисобида турувчи 35 нафар бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.
Мутахассислар аҳолига спиртли ичимликларнинг инсон саломатлиги, руҳий ҳолати ва оилавий муҳитга салбий таъсири, қарамликнинг дастлабки белгиларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда тиббий ёрдамга мурожаат қилиш муҳимлигини тушунтирмоқда.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, зарарли одатларнинг олдини олиш, касалликларни эрта аниқлаш ва фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
😎Бухоро тиббиёти

- ❤ 3