Ромитан деҳқон бозори уч кун ишламайди
Ромитан туманидаги «Ромитан Деҳқон бозори» 2026 йил 12–14 октябрь кунлари вақтинча фаолият юритмайди. Бу ҳақда туман ҳокимининг 10 октябрдаги тегишли қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, мазкур уч кун давомида бозорда санитария тозалиги, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар амалга оширилади.
Жумладан, савдо расталари ва йўлаклар тозаланади, электр симлари ва қурилмалари текширилади, эвакуация йўлаклари очиқ ҳолатга келтирилади ҳамда ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилади.
Бозор фаолиятини 15 октябрдан, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тегишли органлар томонидан баҳоланган ҳолда, белгиланган тартибда қайта йўлга қўйиш режалаштирилган.
@oromitanuz
Post #29994
9.63K

- ❤ 14
- 👍 8