Газлашмаган ҳудудлардаги оилалар учун янги енгилликлар таклиф қилинмоқда
Суюлтирилган газ нархлари ўзгаришини инобатга олиб, газлашмаган ва табиий газ етиб бориши қийин ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергиясининг базавий меъёрини 200 дан 350 кВт·соатга ошириш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳаларидан ўрин олган.
Бундан ташқари, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам бериш, электр ва табиий газ бўйича компенсация олиш мезонини МИХнинг 1,5 бараваридан 2 бараваригача ошириш таклиф этилмоқда.
Суюлтирилган газ бўйича эса аҳоли учун нархни бир килограмм учун 5 000 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Бунда эҳтиёжманд оилаларга 2030 йил 1 январга қадар ойига 20 кг гача ҳар бир килограмм учун 3 000 сўм компенсация тўланади.
Лойиҳаларда ижтимоий ҳимоя чоралари билан бирга 1 ноябрдан аҳоли учун иситиш ва иссиқ сув хизматларига янги тарифлар жорий этиш таклиф қилинмоқда.
👉 @oromitanuz
Post #30004
4.21K
- 👍 8
- ❤ 4