👨🎓 Хусусий ва хорижий олийгоҳларда ўқийдиганлар учун давлат грантига ариза қабули бугундан бошланди
Аризалар my.uzbmb.uz сайти орқали 17 октябргача қабул қилинади.
Грант учун хусусий олийгоҳлар ва хорижий университетлар филиалларида кундузги таълимда ўқиётган талабалар ариза бериши мумкин.
Талабалар махсус тест топширади ёки бу йилги кириш имтиҳонларида олган балларидан фойдаланади.
Грантни олганлар ўқишни тугатгач, давлат ташкилотида камида 3 йил ишлаши шарт.
👉Бухорода фан ва таълим
Post #6299
1.66K
