TGViewer
Channel Public Channel
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

@arabicuz

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Subscribers
38K
Photos
19.7K
Videos
201
Links
11.7K
Recent Posts 20 shown
Post #32064 3.03K
14038. Улар(солиҳ салафлар)дан ўрганайлик
Уларнинг ҳар бири биродарига ўзига раво кўрган нарсани яхши кўрар эди. Агар ораларидан бири кўринмай қолса, уни излашар, агар касал бўлса, бориб кўришар эди. Агар бирорталари камбағал бўлиб қолса, ёрдам беришар, агар эҳтиёжи бўлса, кўмаклашар эдилар.
Агар бошига бирор мусибат тушса, унга таъзия билдириб, дардига шерик бўлишарди. Уларнинг дини насиҳат (самимият, яхшилик соғиниш), хулқлари эса — амру маъруф ва наҳйи мункар (яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш) эди...
Шундай экан, улар нима устида ҳам тортишиб, хусуматлашсин?!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 😢 52
  • ❤ 30
  • 👍 27
  • 🤩 4
  • 🔥 3
Post #32063 4.54K
14037. Икки инсон ўртасидаги меҳр-муҳаббатни фақат
уч нарса вайрон қилади:
– Хатоларнинг кўпайиши;
– Ёлғоннинг кўпайиши;
– Эътиборнинг камайиши.

Жуброн Халил Жуброн.

Изоҳ: Яъни, меҳр-оқибат ўз-ўзидан йўқолиб қолмайди, балки тез-тез такрорланувчи хатолар, ишончга путур етказувчи ёлғон ҳамда вақт ўтиши билан совуқлашадиган эътиборсизлик туфайли емирилиб битади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 61
  • 😢 51
  • 🔥 21
  • 👍 11
  • 😱 1
Post #32062 4.57K
Илм

📜Абдуллоҳ ибн Муборак: «Илмнинг биринчи манфаати — бир-бирингизга (илмингиздан) фойда етказишингиздир», деди.

“Тарихи Димашқ” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 🔥 60
  • ❤ 50
  • 😢 31
  • 👍 19
  • 🤩 1
Post #32061 5.2K
#quron

📜Қуръон соҳибининг уч босқичдаги — дунё, барзах ва қиёматдаги мақоми мени ҳайратга солади.

◽️1. Дунёда: Намозда имомлик қилиш учун олдинга сурилади.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай дедилар: «Қавмга Аллоҳнинг Китобини энг яхши ўқийдигани, қироатда пешқадами, қироатлари баравар бўлса, аввалроқ ҳижрат қилгани, ҳижратда ҳам баравар бўлишса, ёши каттаси имом бўлади...". Имом Муслим ривояти.

◽️2. Барзахда: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд қурбонларидан икки кишини битта эн кийимга* кафанлаб, кейин: «Қай бири Қуръонни кўпроқ ёд олган?» дер эдилар. Қайси бирига ишора қилинса, лаҳадга аввал ўшани қўяр эдилар. У зот: «Буларга қиёмат куни мен гувоҳман», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

◽️3. Қиёматда: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади», дедилар». Имом Термизий ривояти.

Қуръон билан яшаган, уни ёд олган, тафаккур қилган ва унга амал қилган киши учун бу нақадар улуғ мақом!

Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қил! У сабабли дунё ва охиратда даражамизни баланд қил, у билан бизни олдинга сургин ва бизни муваффақ қилгин.


Ҳофиз Умар Ҳофиз.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 103
  • 😢 46
  • 👍 19
  • 🔥 5
  • 🤩 3
Post #32060 5.25K
14036. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуёш чиққан бирор кун йўқки, у(қуёш)нинг икки томонидан икки фаришта ер аҳлига нидо қиладилар. Уни инсонлар ва жинлардан ташқари ҳамма эшитади. Улар: “Эй инсонлар! Роббингиз томон шошилинглар! Зеро, оз ва кифоя қиладиган (ризқ) кўп бўлиб, (Аллоҳдан) чалғитадиган нарсадан кўра яхшироқдир», дейдилар.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан имом Аҳмад, Табароний ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 😢 85
  • ❤ 61
  • 👍 20
  • 🔥 8
Post #32059 6.33K
14035. Лой бир хил, аммо руҳлар турличадир.
Шаъбий.

Барча инсонлар битта аслдан - лойдан яратилгандирлар. Бироқ, инсонларни бир-биридан ажратиб турадиган, уларнинг феъл-атвори, дунёқарашини белгилайдиган нарса — уларнинг ичидаги руҳдир.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 122
  • 🔥 43
  • 😢 36
  • 👍 24
Post #32058 8.32K
Одоб

📱Телефонда сўзлашиш одоблари

1. Қўнғироқ қилиш вақтини инобатга олиш:
Қўнғироқ қилиш учун муносиб вақтни танлаш лозим. Одамлар, одатда, ўз муҳим ишлари билан банд бўладиган ёки дам оладиган (ухлайдиган) вақтларда қўнғироқ қилинмайди.

2. Қўнғироқ қилишда меъёрга риоя қилиш:
Қўнғироқлар сонида мўътадиллик ва меъёрга амал қилиш лозим. Қўнғироқни безовта қиладиган даражада узоқ давом эттирмаслик, ортиқча туриб олмаслик ва ҳаддан ошмаслик керак.

3. Қўнғироқ қилувчининг ўз исмини аниқ айтиши (ўзини таништириши):
Жобир розияллоҳу анҳу айтади: «Отамнинг зиммасидаги қарзи хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, эшик қоқдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», дедим. Шунда у зот буни ёқтирмагандек: «Мен, мен», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

4. Қўнғироқ қилувчининг суҳбат бошида ва охирида салом бериши:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас». Абу Довуд ва Термизий ривояти.

5. Овоз баландлигини меъёрда сақлаш:
Безовта қилувчи баланд овозсиз ёки мақсадни ифода эта олмайдиган даражада паст овозсиз, эшитиларли одатий меъёрда сўзлашиш лозим. Шунингдек, меъёрдан ортиқ шошқалоқликка ёки ҳаддан ташқари секинликка йўл қўймаслик керак.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 75
  • 👍 47
  • 🔥 7
  • 😢 4
  • 😱 1
Post #32057 7.5K
14034. Имом Аъмаш раҳимаҳуллоҳ: «Шундай инсонларни кўрдимки, киши ўз биродарини бир ёки икки ойлаб кўришмас эди. Кейин қўришиб қолса ҳам, ортиқча гап-сўзларсиз фақат «аҳволинг қандай?» «яхшимисан?» деб сўрашарди, холос. Лекин (бир куни келиб) ўша биродари ундан мол-мулкининг ярмини сўраса, (заррача иккиланмай) албатта бериб юборар эди.
Сўнгра бошқа бир (кейинги) авлодни кўрдимки, улардан бири ўз биродарини бирор кун кўрмай қолса, ҳатто уйидаги товуғигача суриштириб, ҳол сўраган бўлади. Аммо ундан мол-мулкидан арзимас бир дон сўраса, албатта ман қилади, бермайди!» дедилар.

Замахшарийнинг «Рабиъул аброр» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 😢 118
  • ❤ 55
  • 👍 28
  • 🔥 10
  • 😱 2
  • 🤩 1
Post #32055 7.54K
Солиҳ амал

📜"Мол-мулк, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир.
Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир".


Каҳф сураси, 46 - оят.

▫️Изоҳ: Ҳа, молу мулк, бола-чақа бу дунёнинг зийнатидир, аммо қиймати эмасдир. Исломда зийнатга ҳам ҳалол-пок бўлиш шарти ила изн берилган.
Аммо зийнатлар ҳаёт қадрини ўлчовчи қийматга айлантирилмаган. Зийнатга зийнат деб қаралган. Исломда боқий қолувчи солиҳ амаллар қиймат саналади. Инсонга унинг иймони ва яхши амалига қараб қиймат берилади.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 91
  • 😢 45
  • 👍 19
  • 🔥 7
Post #32054 17.6K
14033. Тасаввур қилинг, бир киши бу дунёдан охиратга риҳлат қилди, сўнг дунёни тарк этганидан кейин сизга бир васиятнома юборди... Бу васиятнинг аҳамияти сизга қанчалик юқори бўлади?!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва уларга хабар берингки, жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, дарахтсиз ердир. Унинг кўчатлари: «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»дир», дедилар». (Имом Термизий ривояти).
Иброҳим алайҳиссалом ҳозиргина дунёни тарк этган одам сифатида жаннат ҳақида гапирмоқдалар... У зот жаннатнинг тупроғи пок ва муборак, сувлари ширин ва лаззатли эканини хабар бермоқдалар... Шунингдек, Аллоҳ у ерда ҳеч қандай ўсимлик ўсмаган текис майдонларни яратиб қўйганки, мўмин банда у ерга ўз дарахтларини: «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейиши билан эксин...

Энди тасаввур қилинг, сиз бир дўстингизга «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»нинг фазилатини ўргатдингиз. Бу дўстингиз ушбу калималарни ҳар гал айтганида, жаннатда унинг учун бир дарахт экилади, айни ҳадисда баёни келганидек: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга худди ўшани қилганнинг ажридек ажр бордир» ҳадисига кўра, сиз учун ҳам жаннатда бир дарахт экилади. (Имом Муслим ривояти)
Балки сиз ўша пайтда ухлаётган, таомланаётган ёки ўз ишингиз билан машғул бўлган бўлишингиз мумкин... Аммо Аллоҳ сизни зикрга йўналтирган одамларингиз туфайли жаннатда сиз учун дарахтлар экаверади. Шунга кўра, бу (зикрга) ҳушёр бўлинг...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 148
  • 👍 41
  • 😢 28
  • 🔥 11
  • 🤩 2
Post #32053 6.56K
Ҳаё

✍️ Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳдан ҳаё қилиш Унинг неъматларини мулоҳаза қилиш, теран англашдан пайдо бўлиши мумкин.
Шунда банда Унинг берган неъматини Унга маъсият қилишда ишлатишдан Аллоҳдан ҳаё қилади. Буларнинг барчаси имоннинг энг олий хислатларидандир
». деди.

▫️Аллоҳнинг азобидан қўрқиб гуноҳни тарк қилиш яхши, аммо Унинг неъмати ва эҳсонидан ҳижолат бўлиб, Ундан ҳаё қилгани учун гуноҳни тарк қилиш — имоннинг энг олий ва мукаммал даражасидир.
Олимлардан бири айтади: "Аллоҳдан ҳаё қилишнинг энг юқори даражаси — банданинг Аллоҳ таоло унга неъмат бериб турганини ва ўзи эса Унга гуноҳлар билан жавоб қайтараётганини ҳис қилишидан юзага келадиган ҳаёдир".


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 😢 107
  • ❤ 87
  • 👍 19
  • 🔥 14
Post #32052 8.24K
14032. Аёл киши фақат ўзини ҳимоя қилишга қодир бўлган эркакни севади.
Чунки аёл эркакнинг хорлиги остида эмас, унинг ғамхўрлиги, сояси остида яшашни хоҳлайди.

Низор Қаббоний.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 201
  • 👍 76
  • 😢 37
  • 🔥 16
  • 🤩 1
Post #32051 7.95K
14031. Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси хурмо ҳосилини узиш ва кечаси экинни ўриб-йиғишдан қайтардилар".

Имом Байҳақий «Сунанул кубро»да ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 👍 83
  • ❤ 47
  • 🔥 17
  • 😢 16
  • 🤩 5
Post #32050 8.25K
14030. Абдуллоҳ ибн Динор раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қачон сафар қилишни истасалар ёки сафардан қайтиб келсалар, Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига келар, у зотга салавот айтар, дуо қилар, сўнгра қайтиб кетар эдилар».

Имом Моликнинг «Муватто ибн Молик» асаридаги ривояти.

@arabicuz
  • ❤ 105
  • 😢 72
  • 👍 20
  • 🔥 12
  • 🤩 2
Post #32049 8.88K
14029. Ичингдаги барча муаммо (изтироб)ларнинг асл сабаби
— (вазиятни) англаб етган пайтингда ўзингни гўлликка (билмасликка) солганинг,
- қайғу вақтида кулиб, табассум қилганинг ҳамда
- сўзлаш керак вақтда сукут сақлаганингдир.

Аҳмад Холид Тавфиқ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 103
  • 😢 58
  • 🔥 48
  • 👍 29
  • 😱 5
Post #32048 12.4K
14027. Ҳаётингни ҳеч кимники билан солиштирма! Чунки Аллоҳ ҳар бир инсонга ўзига мос бўлган неъматларни тақсимлаб берган.
Ҳозир қандай ҳолатда бўлсанг, ўшанга миннатдор, шукр қилувчи бўл ва нафсингни қаноатга ўргат. Ҳамда унутмаки, сен айни дамда ичида яшаётган неъматлар — бошқа бировларнинг орзу-истакларидир.
Сен ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи дориларсиз, оғриқларсиз ухлаяпсан.
Ҳеч қандай тиббий жиҳозларсиз эркин нафас оляпсан.
Уйингда тинч-омон, хотиржам яшаяпсан ва бирор кимса сенга (бирон нарса) бериши учун (тиланчилик қилиб) унинг эшигини тақиллатмасдан таомланяпсан.

Кунларингни ҳамд ва шукроналик билан тўлдир, токи сенга бериладиган инъомлар ва ризқлар янада кўпайиб, зиёда бўлсин!

Зеро, Аллоҳ таоло айтган: «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман.
Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир
», – деб эълон қилганини ҳам эсланг», Иброҳим сураси, 7-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 163
  • 😢 59
  • 👍 36
  • 🔥 20
Post #32047 13K
14027. Ҳеч бир иккиланмасдан эътиборсиз қолдиришинг керак бўлган беш тоифа:

1. Ўзининг бошига тушган мусибатни синов, сенинг бошингга тушган мусибатни эса жазо деб биладиган кимса;

2. Ўзининг хатосини ажр бериладиган ижтиҳод, сенинг хатоингни эса жазога лойиқ гуноҳ деб кўрадиган кимса;

3. Сенинг ҳаққингда ноҳақлик қилатуриб, яна сендан узр кутадиган кимса;

4. Сен уни авф этганингда, буни ундан «қўрққанинг» деб ўйлайдиган кимса;

5. Қилган ёмонликларидан кўз юмганингда, сени лақма деб ҳисоблайдиган кимса.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 👍 119
  • ❤ 61
  • 😢 52
  • 🔥 19
  • 🤩 2
  • 😱 1
Post #32046 8.12K
#quron

📜Саккизта кетма-кет келган «мим» ҳарфи жамланган оят

"Эй Нуҳ, Биздан сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга бўлган салом ва баракотлар ила (кемадан) тушгин. Яна бир умматлар бўлур, уларни бир оз баҳралантирурмиз, сўнгра уларни Биздан бўлган аламли азоб тутар», – дейилди", Ҳуд сураси, 48 - оят.

◽️Қуръони карим ўзининг назм услуби, лафзларининг гўзаллиги ва сўзларидаги товушлар оҳанги (жаранги) билан мўъжизадир Аллоҳ таолонинг «وَعَلَىٰ أُمَمٍ مِّمَّن مَّعَكَ» сўзида 8 та кетма-кет келган «мим» ҳарфи жамланган: улардан 5 таси ошкора (зоҳирий) ва 3 таси идғом сабабли «мим»га айланган нун ва танвиндир.
Шунга қарамай, унинг назми бузилмаган ва сўзлари талаффузда бир-бирига ҳалақит бермайди. Яъни, оҳангдорлиги ва равонлигини йўқотмайди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 100
  • 👍 45
  • 😢 18
  • 🔥 7
  • 😱 1
  • 🤩 1
Post #32045 8.43K
14026. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор боғ олдидан ўтса, ун(даги мева)дан еяверсин, лекин ўзи билан олиб кетмасин», дедилар.

Имом Термизий ва ибн Можа ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 136
  • 👍 60
  • 🤩 27
  • 😢 22
  • 🔥 6
Post #32043 12K
14025. Тилларининг узунлиги, сўкиш, одамларни танқид қилиш ва уларни тили билан озорлаш қобилияти билан мақтанадиганлар!
Сизларга Аллоҳнинг Ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини келтираман: «У зот: «Эй Оиша, Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида мартабаси энг ёмон одам – одамлар сўконғичлиги сабабли четланиб, ўз ҳолига ташлаб қўйилган кимсадир» [ёки «тарк қилган кимсадир»] дедилар» Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • 😢 113
  • ❤ 48
  • 👍 22
  • 🔥 8
  • 😱 4
Older posts →

About this channel

How can I read @arabicuz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for arabic.uz (hikmatlar): recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does arabic.uz (hikmatlar) have?
arabic.uz (hikmatlar) (@arabicuz) has 38K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does arabic.uz (hikmatlar) know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →