Солиҳ амал
📜"Мол-мулк, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир.
Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир".
Каҳф сураси, 46 - оят.
▫️Изоҳ: Ҳа, молу мулк, бола-чақа бу дунёнинг зийнатидир, аммо қиймати эмасдир. Исломда зийнатга ҳам ҳалол-пок бўлиш шарти ила изн берилган.
Аммо зийнатлар ҳаёт қадрини ўлчовчи қийматга айлантирилмаган. Зийнатга зийнат деб қаралган. Исломда боқий қолувчи солиҳ амаллар қиймат саналади. Инсонга унинг иймони ва яхши амалига қараб қиймат берилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32055
7.55K

- ❤ 91
- 😢 45
- 👍 19
- 🔥 7