#quron
📜Саккизта кетма-кет келган «мим» ҳарфи жамланган оят
"Эй Нуҳ, Биздан сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга бўлган салом ва баракотлар ила (кемадан) тушгин. Яна бир умматлар бўлур, уларни бир оз баҳралантирурмиз, сўнгра уларни Биздан бўлган аламли азоб тутар», – дейилди", Ҳуд сураси, 48 - оят.
◽️Қуръони карим ўзининг назм услуби, лафзларининг гўзаллиги ва сўзларидаги товушлар оҳанги (жаранги) билан мўъжизадир Аллоҳ таолонинг «وَعَلَىٰ أُمَمٍ مِّمَّن مَّعَكَ» сўзида 8 та кетма-кет келган «мим» ҳарфи жамланган: улардан 5 таси ошкора (зоҳирий) ва 3 таси идғом сабабли «мим»га айланган нун ва танвиндир.
Шунга қарамай, унинг назми бузилмаган ва сўзлари талаффузда бир-бирига ҳалақит бермайди. Яъни, оҳангдорлиги ва равонлигини йўқотмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32046
8.18K

- ❤ 100
- 👍 45
- 😢 18
- 🔥 7
- 😱 1
- 🤩 1