TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38K subscribers
Post #32054 18.1K
14033. Тасаввур қилинг, бир киши бу дунёдан охиратга риҳлат қилди, сўнг дунёни тарк этганидан кейин сизга бир васиятнома юборди... Бу васиятнинг аҳамияти сизга қанчалик юқори бўлади?!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва уларга хабар берингки, жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, дарахтсиз ердир. Унинг кўчатлари: «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»дир», дедилар». (Имом Термизий ривояти).
Иброҳим алайҳиссалом ҳозиргина дунёни тарк этган одам сифатида жаннат ҳақида гапирмоқдалар... У зот жаннатнинг тупроғи пок ва муборак, сувлари ширин ва лаззатли эканини хабар бермоқдалар... Шунингдек, Аллоҳ у ерда ҳеч қандай ўсимлик ўсмаган текис майдонларни яратиб қўйганки, мўмин банда у ерга ўз дарахтларини: «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейиши билан эксин...

Энди тасаввур қилинг, сиз бир дўстингизга «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»нинг фазилатини ўргатдингиз. Бу дўстингиз ушбу калималарни ҳар гал айтганида, жаннатда унинг учун бир дарахт экилади, айни ҳадисда баёни келганидек: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга худди ўшани қилганнинг ажридек ажр бордир» ҳадисига кўра, сиз учун ҳам жаннатда бир дарахт экилади. (Имом Муслим ривояти)
Балки сиз ўша пайтда ухлаётган, таомланаётган ёки ўз ишингиз билан машғул бўлган бўлишингиз мумкин... Аммо Аллоҳ сизни зикрга йўналтирган одамларингиз туфайли жаннатда сиз учун дарахтлар экаверади. Шунга кўра, бу (зикрга) ҳушёр бўлинг...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 149
  • 👍 43
  • 😢 28
  • 🔥 11
  • 🤩 2
More from @arabicuz
  1. Sep 27, 202614039. Форуқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Албатта, сизлар душманингиз устидан (одамла…
  2. Sep 27, 2026#ilm 📖Улар(олимлар)нинг биридан сўрашди: “Илмга нима билан эришдингиз?" У зот: “Чироқ (ёр…
  3. Sep 26, 202614038. Улар(солиҳ салафлар)дан ўрганайлик Уларнинг ҳар бири биродарига ўзига раво кўрган н…
  4. Sep 26, 202614037. Икки инсон ўртасидаги меҳр-муҳаббатни фақат уч нарса вайрон қилади: – Хатоларнинг к…
  5. Sep 26, 2026Илм 📜Абдуллоҳ ибн Муборак: «Илмнинг биринчи манфаати — бир-бирингизга (илмингиздан) фойда…
  6. Sep 26, 2026#quron 📜Қуръон соҳибининг уч босқичдаги — дунё, барзах ва қиёматдаги мақоми мени ҳайратга…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →