14034. Имом Аъмаш раҳимаҳуллоҳ: «Шундай инсонларни кўрдимки, киши ўз биродарини бир ёки икки ойлаб кўришмас эди. Кейин қўришиб қолса ҳам, ортиқча гап-сўзларсиз фақат «аҳволинг қандай?» «яхшимисан?» деб сўрашарди, холос. Лекин (бир куни келиб) ўша биродари ундан мол-мулкининг ярмини сўраса, (заррача иккиланмай) албатта бериб юборар эди.
Сўнгра бошқа бир (кейинги) авлодни кўрдимки, улардан бири ўз биродарини бирор кун кўрмай қолса, ҳатто уйидаги товуғигача суриштириб, ҳол сўраган бўлади. Аммо ундан мол-мулкидан арзимас бир дон сўраса, албатта ман қилади, бермайди!» дедилар.
Замахшарийнинг «Рабиъул аброр» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32057
8.2K

- 😢 124
- ❤ 56
- 👍 29
- 🔥 10
- 😱 2
- 🤩 1