TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38K subscribers
Post #32071 1.9K
давоми

«Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир. Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар...»(Нур сураси, 30-31-оят).
Маълумки, сиз хоҳламасдан тасодифан бир нарсага назарингиз тушиб қолиши ихтиёрсиз назар дейилади. Аммо ана шу тасодифан ва ихтиёрсиз тушган назарингизда давом этиб, қараб туришингиз ихтиёрий назарга айланади. Аллоҳ таоло бизларни ана шу ихтиёрий назаримиздаги гуноҳ амаллардан қайтармоқда. Лекин Аллоҳнинг борлиги, куч-қудрати ҳақидаги еру осмонга, денгизу дарёларга ва тоғу-тошларга ибрат ва тафаккур билан ихтиёрий назар солишимиз гуноҳ эмас, балки савобли амаллардандир. Демак Аллоҳ бизларга буюрган амалларида ҳам ва бизларни қайтарган амалларида ҳам адолатли Зот экан.
Келинг, энди Аллоҳнинг феълларидаги адолатига тўхталиб ўтамиз.
Ўн йил аввал бир ҳодиса содир рўй берди: икки киши Дамашқ бозорида ўзаро талашиб, уришиб кетдилар. Улардан бири рақибига қуролидан ўқ узган эди, ўқ нишонда хато кетди. Шу вақт буларнинг уришган овозини эшитган бир киши дўконидан бошини чиқариб турган эди, ўша отилган ўқ дўкондорнинг бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегди ва у киши шу заҳоти шол бўлиб қолди.
Ушбу воқеадан хабар топган бир киши мендан: «Сиз бизга Аллоҳнинг адолати ҳақида гапирасиз, аммо бу ҳодисани қандай изоҳлайсиз? Ўқ еган киши солиҳ киши эди. Оиласини боқиш учун ризқ талабида дўкон очиб, мато сотарди, гуноҳи йўқ эди. Жанжал овозини эшитиб, бошини кўтарган эди, дайди ўқ келиб бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегиб, уни шол қилиб қўйди. Аллоҳнинг адолати қаерда қолди?» деб сўради. Мен эса унга: «Аллоҳ адолатли Зотдир. Бу ҳодисанинг биз билмайдиган, яъни мен ва сиз ҳам билмайдиган жиҳатлари бўлиши мумкин... Нима бўлганда ҳам, мен Аллоҳнинг адолатига таслимман», деб жавоб қайтардим.
  Дарҳақиқат, йигирма кундан кейин бу ҳодисанинг ғаройиб ва ажойиб томонлари аён бўлди: Дамашқнинг Майдон номли маҳалласида яшовчи бир дўстимнинг айтишича, унинг бир қўшниси бор. У ўз укасининг етим фарзандлари мол-мулкига васий этиб тайинланган экан. Аммо вақти келиб, унинг қўлида етимларнинг маълум миқдордаги ҳақи, маблағни етимларга беришдан бош тортибди. Маблағнинг ҳақиқий эгалари, яъни етимлар ушбу ҳолат бўйича маҳалла уламоларидан бири – шайх Ҳусайн Хаттоб раҳимаҳуллоҳга шикоят қилибдилар. Шайх ўша киши ҳамда етимларни ҳузурига чақиртириб, васийдан маблағни болаларга беришни талаб қилибди. Васий эса қандайдир баҳоналарни келтириб, «жиянларимга ҳеч нарса бермайман» деб оёқ тираб олибди.
  Шу вақт шайх Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ қисқагина қилиб: «Эй болаларим, бу амакингиз сизларга пулингизни бермоқчи эмас, шундай бўлса-да, сизлар у кишининг устидан қозига арз қилманг. Яхшиси, сиз ягона Аллоҳга шикоят қилинглар», дебди. Бу воқеа кечки пайт содир бўлганди. Эртаси куни васий киши ўз дўкони дарчасидан бошини чиқариб, ташқарига қараган экан, дайди ўқ унинг бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегибди. Оқибатда дўкондор шол бўлиб қолибди. Бу ҳодиса Аллоҳнинг Ўз феълларидаги адолатли эканига далилдир.

Қатода розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг: «Сенга нима ёмонлик етса, ўзингдандир» (Нисо сураси, 79-оят) оятига қилинган тафсирда: «Эй одам фарзанди, сенга етган ёмонлик қилган гуноҳинг сабабли сенга уқубатдир», дедилар.
«Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур» (Шууро сураси, 30-оят).
Юқоридаги оят ва ҳадисларда баён қилинганидек, банда гуноҳ амалларни қилганда унга мусибат етса, бунинг сабаби унинг гуноҳларидир. Шундай ҳолатларни содир бўлиши ҳам Аллоҳнинг бандалари ўртасидаги феълий адолатидандир.
Университетимизда психология фани устози бўларди. Бир куни ўша устозимиз Европада асаб касалликлари бўйича ўтказилган конференцияда қилган маърузасининг қисқача баёнини айтиб берди.
«Ислом диёрларида асаб касалликлари даражаси жуда камлигининг сабаби биз – мусулмонлар Аллоҳга иймон келтирамиз ва доим унинг қазои қадарига рози бўлиб юрамиз. Ҳақиқатан ҳам мўмин киши нафси жилови бошқарувини Аллоҳга топшириб, бирон бир ҳодиса рўй берганида «Аллоҳнинг иродаси, У шуни хоҳлади, Аллоҳ нимани хоҳласа шу нарса бўлади, нимани хоҳламаса ўша нарса бўлмайди» деб айтади. Айнан ана шундай муносабат, ҳаракатлар ҳисобига мусулмонлар асаб касалликларини келтириб чиқадиган омиллардан фориғ бўладилар» деган эди устозимиз.
    Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Ўғлим жон таслим қиляпти, бизникига келинг», деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам салом айтиб: «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин», деб одам юбордилар. У эса қасам ичиб, «Албатта келсинлар», деб яна одам юборди. У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муъоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам туришди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда унинг жони пўк-пўк қилар эди. – Менимча, «худди эски мешга ўхшаб», деди – У зотнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди. У зот: «Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
  Яъни Аллоҳ сиздан нимани қайтариб олса ўша нарса Унинг мулкидир, сизга нимани берса, у сизга фазилатидир. Агар сиз Аллоҳ нимани берса ва қайтариб олса, у нарса Ўз мулкидан эканига иймон келтирсангиз, сизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
   Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдуллоҳ! Айтишларича, сен кунни рўза билан, тунни ибодат билан ўтказар эмишсан?» дедилар. «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Ундай қилма. Рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Чунки сенда танангнинг ҳам хаққи бор, кўзингнинг ҳам хаққи бор, аёлингнинг ҳам ҳаққи бор, меҳмонингнинг ҳам хаққи бор. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутиш кифоя. Зеро, сен учун ҳар бир яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.
Аёллар билан муомаладаги адолатли ҳолат шундай бўлса мақсадга мувофиқдир. Аммо болалар билан муомалада бироз бошқачароқ ёндашиш керак. Жумладан, болаларга бирон нарса берсангиз, уларни ахлоқан фасод қиладиган даражада кўп берманг ва, аксинча, сизга ҳасад қиладиган даражада оз бериб қўйманг. Яхшиси, уларга кифоя қиладиган, меъёрдаги маблағни беринг. Берсангиз ҳожатидан ташқари кўп берманг, кўп берсангиз сиз ҳаддан ошган бўласиз. Агар ҳожатидан оз берсангиз сиз ҳаддан оз берган бўласиз. Бу ҳам болалар орасидаги адолатли ишдир. Аллоҳ барча амалларимизнинг мўътадил бўлишини насиб қилсин.
  «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир, Унга ўша исмлар билан дуо қилинг». (Аъроф сураси, 180-оят)
  Агар сиз: «Ё Латиф, ё Раҳим, ё Ғаний, ё Қодир», десангиз, «Қодир» исмининг маъносини билишингиз керак эмасми?!
  Жуда кўп инсонлар хасталикка чалинадилар. Табиб улардан бирига: «Соғайиб кетишингиздан умид йўқ», деганида, унинг руҳан чўкиб, тушкунликка тушганини кўрасиз. Чунки у шифокорларнинг гапи қанчалик қатъий бўлмасин, касаллик қанчалик оғир бўлмасин, Аллоҳ уни шифолашга қодир эканини билмайди. Ваҳоланки, У Зот ожизликдан кейин қувват, торлик (қийинчилик)дан кейин кенглик (енгиллик) ва ноумидликдан кейин чиқиш йўлини яратади.
Инсон: «Эй Қодир Зот!» деб турганида ноумид бўлса, демак, у «Қодир» исмини англамабди.
Бизнинг айтмоқчи бўлган гапимиз шуки: Агар сиз «Қодир» бўлган Зотни англасангиз, сиздан ноумидлик йўқолади. Сизга шуни ишонч билан айтаманки, агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чин дилдан имон келтирсангиз, У Зот сизни энг хавфли касалликдан ҳам ҳеч бир сабабсиз шифолашга қодирдир. Имон бор жойда ноумидликка ўрин йўқ.
Олимлар айтадилар: «Роббинг Аллоҳ бўла туриб, ҳеч қандай ғам-ташвиш йўқдир! Аллоҳ мавжуд бўла туриб, инсон алам чекадими?! Аллоҳ мавжуд бўла туриб, у қўрқадими?!» Чунки У Зот инсонга хотиржамлик беради, унга ёрдам беради ва қувватлантиради ҳамда шифо бағишлайди.

давоми бор...

@arabicuz
  • ❤ 19
  • 👍 10
More from @arabicuz
  1. Sep 27, 202614041. Ҳасан Басрий ўз шогирдларидан бир гуруҳини бир кишининг ҳожатини адо этиш учун юбор…
  2. Sep 27, 2026давоми... Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзларига қулоқ тутинг, Аллоҳ таоло айтади: "У деди: «Н…
  3. Sep 27, 2026Асмоул ҳусно 30. ал-Адл Ал-Адл – Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир. “Ва китоб қўйилди. Ба…
  4. Sep 27, 2026Асмоул ҳусно @arabicuz
  5. Sep 27, 2026дуо 📜Сафар дуоси (сафарда маркаб(транспорт воситаси)га минганда ўқиладиган дуо) «Субҳанал…
  6. Sep 27, 202614040. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу: “Ҳалокатнинг энг катта кўриниши — бало-офатлар да…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →