дуо
📜Сафар дуоси
(сафарда маркаб(транспорт воситаси)га минганда ўқиладиган дуо)
«Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳазаа, ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқолибуун»
Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз.
◽️Изоҳ: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз».
Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан.
Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман». Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32068
5.47K

- ❤ 55
- 👍 27
- 😢 9
- 🤩 6
- 🔥 3