давоми...
Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзларига қулоқ тутинг, Аллоҳ таоло айтади: "У деди: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми… сиз ва қадимги оталарингиз?! Албатта, оламлар Роббидан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир. У мени яратган. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи. Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи. Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.. Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи”, Шуаро сураси, 75 -81 оятлар.
Аллоҳ яратади, ҳидоят қилади, ризқ беради, шифо беради, ўлдиради ва тирилтиради ҳамда мағфират қилади... Ана шу оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳдир! Шунинг учун мен бу аниқ сўзларни қайта-қайта таъкидлайман: «Роббинг Аллоҳ бўла туриб, ҳеч қандай ғам-ташвиш йўқдир!»
Мўмин кишининг Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлиши ва ғамгин бўлиши дуруст эмас. Аллоҳга суянинг ва Унга чин дилдан ишонинг.
“Ва Аллоҳ айтди: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни тўкис адо этсангиз, закот берсангиз, расулларимга иймон келтирсангиз, уларни қўллаб-қувватласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг ёмонликларингизни ўчиражакман ҳамда сизни остларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритажакман. Бас, шундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибдир», Моида сураси, 12-оят.
Мисол учун, жамиятда нисбатан нуфузли бир шахс бошқа бировга: «Мен сен биланман, қўрқма, мана менинг телефон рақамим», деса, у барибир сизни ҳимоя қила олиши ёки қила олмаслиги мумкин... Шундай бўлса-да, бу ваъдадан инсон бироз хотиржам бўлади. Аммо мўмин кишини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи хотиржам қилса-чи?! Демак, бу мутлақ ва муҳаққақ хавфсизликдир.
Энди асосий мақсадга қайтсак: Сиз нима учун Аллоҳнинг гўзал исмлари ва олий сифатларини ўрганасиз? Улар билан бахт-саодатга эришиш учун! Аллоҳнинг Раҳим, ўта меҳрибон эканини билиш учун, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб туришини англаб, ўз нафсингизни назорат қилиш учун, шунингдек, Аллоҳнинг Қодир ва Ғаний эканини ва ҳоказоларни билиш учундир... Шундай экан, агар сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хасталигингиздан шифо беришга қодир эканини билсангиз ва мўмин бўлсангиз, ҳеч қачон ноумид бўлмайсиз!
Нима учун Ғарб мамлакатларида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари энг юқори даражада? Чунки улар Аллоҳни Унинг исмлари орқали танимайдилар. Аммо моддий шароитлари камтарона бўлган, ҳаёт тарзи оғир ва шароитлар мураккаб бўлган (мусулмон) диёрларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари жуда кам учрайди! Бунинг ягона сабаби – Буюк ва Қудратли Аллоҳга бўлган имондир.
Ҳақиқатан ҳам, мўмин киши ўз ихтиёрини Аллоҳга топширади ва: “Аллоҳ шуни ирода қилди, бу Аллоҳнинг хоҳиши, Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, хоҳламаса – бўлмайди”, дейди. Мана шу нарса инсон билан руҳий зўриқишлар, стресс орасини тўсиб туради».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Абу Талҳанинг бир ўғли бетоб эди. Абу Талҳа йўқлигида у вафот этди. Аёли унинг вафот этганини кўргач, ниманидир тайёрлади ва уни уйнинг бир четига қўйиб қўйди. Абу Талҳа келиб: «Бола қандай?» деди. (Аёли): «Жони тинчиди, енгил тортди деб умид қиламан», деди.
Абу Талҳа уни рост айтди деб ўйлади. У тунни ўтказиб, тонг оттиргач, ғусл қилди. Энди чиқиб кетмоқчи бўлганида аёли унга (боланинг) вафот этганини билдирди. Абу Талҳа Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиб, сўнг у зотга ораларида бўлиб ўтган ишнинг хабарини берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шояд, Аллоҳ бу кечангизга барака берса», дедилар».
Суфён айтади: «Ансорлардан бир киши: «Уларнинг тўққизта фарзандини кўрдим, ҳаммалари Қуръонни ёдлаган эди», деган». Имом Бухорий ривояти.
Имони суст бўлган оилада ёш боланинг вафоти чидаб бўлмас оғриқ ва қайғу келтиради. Ҳатто, имонсиз ёки момни заиф оилада бундай ҳодиса юз берса, она кўпинча дарҳол ёки бироздан сўнг ақлдан озиши мумкин.
Демак, Аллоҳнинг гўзал исмларини ўрганишимиздан мақсад — улар билан бахт-саодатга эришишдир. Сиз эса Аллоҳнинг паноҳидасиз. Агар Аллоҳни шу дунёдаёқ таниб олсангиз, бу ақлнинг айнан ўзидир. Вақт ўтмай туриб, бу дунё ҳаётида соғ-саломат ва хурсанд ҳолда Уни таниб олишингиз лозимдир.
Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари» китоби асосида тайёрланди.
@arabicuz
Post #32072
3.8K
- ❤ 30
- 👍 18
- 😢 10