14041. Ҳасан Басрий ўз шогирдларидан бир гуруҳини бир кишининг ҳожатини адо этиш учун юборди ва уларга: «Йўл-йўлакай Собит Бунонийнинг олдига ўтинглар ва уни ҳам ўзингиз билан бирга олинглар», деди.
Улар Собитнинг ҳузурига келишганида, у: «Мен эътикофда ўтирибман (масжиддан чиқа олмайман)», деди. Улар Ҳасан Басрийнинг олдига қайтиб келиб, бу ҳақда хабар беришди.
Шунда Ҳасан Басрий: “Бориб унга: «Эй ғафлатда қолган инсон... Мусулмон биродарингнинг ҳожатини раво қилиш йўлида юришинг сен учун ҳаж устига қилинган (нафл) ҳаждан кўра яхшироқ эканини билмайсанми?!», деб айтинглар”, деди.
Улар Собитнинг ҳузурига қайтиб бориб, бу сўзларни етказишди. Шунда у эътикофини қолдириб, улар билан бирга кетди».
«Жамиъул улум вал ҳикам»дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32073
2.68K

- 😢 44
- ❤ 27
- 👍 11
- 🔥 1