Эслатма
📱Телефондан (умуман) фойдаланмаслик керак бўлган вақтлар
◽️Саҳар вақтлари ва Аллоҳга муножот қилиш пайтида
(бомдоддан кейин қуёш чиққунча ва умуман дуога эҳтимом қилган вақтларда);
◽️Дуолар ижобат бўладиган вақтларда
(ёмғир вақти, жума куни, тунги намозда, азондан кейин ва ҳаказо);
◽️Ота-онангизнинг ҳузурида ўтирганингизда;
(олдиларида одоб сақлаш, юзларига тикилиш ва қўлларидан тутиб суҳбатлашиш учун)
◽️ Бошқа инсонлар билан йиғилишда (ёки учрашувда) бўлганингизда
(мажлис аҳлига ҳурматсизлик бўлмаслиги учун);
◽️Бирор нарса (хат, китоб, газета ёки журнал) ўқиётганингизда;
◽️Бирор масала устида изланаётганингизда
(диққатингиз чалғимаслиги ва фикрингизни муаммо ечимига қаратиш учун);
◽️ Кимдир сизга ўз ташвишларини сўзлаётганда (бирон ишида маслаҳат ёки ёрдам сўраётганда);
◽️Оилангиз даврасида
(аёлингиз, фарзандларингиз билан) бўлганингизда;
◽️Автомобил бошқараётганингизда
(йўлдан чалғимаслик, хавфсизлик учун ва бошқаларнинг ҳаракатига ҳалақит қилмаслик учун).
Телефон сизга хизмат қилсин, сизга зарар бермасин.
Доктор Али Шубайлий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32074
3.2K

- ❤ 52
- 👍 31
- 😢 17
- 🔥 9