TGViewer
Channel Public Channel
arabic.uz (matnli kanal)

arabic.uz (matnli kanal)

@arabicuz_matn

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
Subscribers
2.94K
Photos
2.5K
Videos
167
Links
9.4K
Recent Posts 20 shown
Post #17050 153
13790. Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний бир кекса кишини кўрсалар: «Бу зот мендан яхшироқдир, чунки у Аллоҳга мендан олдин ибодат қила бошлаган», дердилар.
Агар бир ёш йигитни кўрсалар: «Бу мендан яхшироқдир, чунки мен унга қараганда кўпроқ гуноҳ қилиб қўйганман (унинг ёши кичик, гуноҳлари ҳам камроқ)», дердилар.

Абу Нуаймнинг «Ҳилятул авлиё» китобидан.

@arabicuz_matn
  • 😢 8
Post #17049 181
13789. Бир киши мусулмонларнинг йўлидан тиканли шохни олиб ташлагани сабабли жаннатга кирган экан.
Энди, мусулмонлар қалбларининг йўлидан мужассима, хорижий ва рофизийлар каби бидъатчиларнинг шубҳаларини олиб ташлаган кишининг ҳоли қандай бўларкин?!

@arabicuz_matn
  • ❤ 5
  • 👍 2
Post #17048 177
13788. Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: «Илмнинг боши — ният, сўнгра тинглаш, сўнгра фаҳм, сўнгра ёд олиш, сўнгра амал қилиш ва сўнгра эса тарқатишдир», деди.
 
«Жамиъу баёнил илми ва фазлиҳи» асаридан.

@arabicuz_matn
  • ❤ 4
  • 👍 3
Post #17047 146
13787.  Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».
 
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

▫️Изоҳ: Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо бундан Аллоҳ таолонинг фақат тўқсон тўққизта исми бор, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари ниҳоятда кўп
.

@arabicuz_matn
  • ❤ 6
  • 👍 3
Post #17046 161
13786. “Аллоҳумма ҳаасибний ҳисаабан ясийро” 

(Аллоҳим, мени енгил ҳисоб қилгин)

Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларининг бирида: «Аллоҳим! Мени енгил ҳисоб-китоб қилгин», деб дуо қилаётганларини эшитдим. Намозларини тугатганларидан сўнг: «Эй Аллоҳнинг Набийси! Енгил ҳисоб-китоб нима?» деб сўрадим. У зот: «(Енгил ҳисоб шуки, Аллоҳ банданинг) китобига (амал дафтарига) қараб, уни кечириб юборишидир. Чунки, эй Оиша, ўша кунда кимнинг ҳисоб-китоби қаттиқ текширилса, у албатта ҳалок бўлади», дедилар».

Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти.

@arabicuz_matn
  • 😢 8
Post #17045 400
Одоб

📱Телефонда сўзлашиш одоблари

1. Қўнғироқ қилиш вақтини инобатга олиш:
Қўнғироқ қилиш учун муносиб вақтни танлаш лозим. Одамлар, одатда, ўз муҳим ишлари билан банд бўладиган ёки дам оладиган (ухлайдиган) вақтларда қўнғироқ қилинмайди.

2. Қўнғироқ қилишда меъёрга риоя қилиш
Қўнғироқлар сонида мўътадиллик ва меъёрга амал қилиш лозим. Қўнғироқни безовта қиладиган даражада узоқ давом эттирмаслик, ортиқча туриб олмаслик ва ҳаддан ошмаслик керак.

3. Қўнғироқ қилувчининг ўз исмини аниқ айтиши (ўзини таништириши):
Жобир розияллоҳу анҳу айтади: «Отамнинг зиммасидаги қарзи хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, эшик қоқдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», дедим. Шунда у зот буни ёқтирмагандек: «Мен, мен», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

4. Қўнғироқ қилувчининг суҳбат бошида ва охирида салом бериши:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас». Абу Довуд ва Термизий ривояти.

5. Овоз баландлигини меъёрда сақлаш
Безовта қилувчи баланд овозсиз ёки мақсадни ифода эта олмайдиган даражада паст овозсиз, эшитиларли одатий меъёрда сўзлашиш лозим. Шунингдек, меъёрдан ортиқ шошқалоқликка ёки ҳаддан ташқари секинликка йўл қўймаслик керак.

@arabicuz_matn
  • 👍 5
  • ❤ 1
Post #17043 447
13785. Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: «Бошимга бирор бало-офат, ғам-андуҳ ёки қалб сиқилиши тушган бўлса, бу албатта ўзим билган бирор хато-камчилигим сабаблидир. Шундай экан, инсон гуноҳларининг жазоси(оқибати)дан огоҳ бўлсин, кузатсин», деди.

«Сойдул хотир»дан.

@arabicuz_matn
  • 😢 5
  • 👍 4
  • ❤ 3
Post #17042 470
13784. Солиҳ инсонлардан бири одамларни жуда кўп кечирар ва доим: «Ўтмиш эсланмайди (ўтгани ўтди, кетгани кетди)», деб айтар эди. У вафот этганидан кейин тушда кўришди ва ундан: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўралди.
У: «(Аллоҳ) мени Ўз ҳузурида тўхтатди ва менга: “Ўтмиш эсланмайди, уни жаннатга олиб боринглар”, деди», дея жавоб берди.
Бир-бирингизни кечиринг, ярашинг, хато-камчиликлардан кўз юминг ва: «ўтмиш эсланмайди», деб айтинг.
Шояд, сизлар ҳақингизда ҳам: «Уларни жаннатга олиб боринглар», деб айтилса.

@arabicuz_matn
  • 😢 9
  • ❤ 4
  • 👍 4
  • 🔥 1
Post #17041 374
13783. Мўмин кишини доимо фақат рағбат қилувчи ва қўрқувда турувчи ҳолатда топасан. Рағбат ва раҳбат яъни, умид ва қўрқув эса фақатгина сабр устуни устидагина қад ростлайди. Зеро, мўминнинг қўрқуви уни сабр қилишга, умидворлиги эса уни шукр қилишга етаклайди.
 
“Сабрлилар заҳираси” асаридан.

@arabicuz_matn
  • ❤ 7
  • 👍 3
Post #17040 360
13782. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Ким ёмон ҳамроҳ (дўст) билан бирга бўлса, омон қолмайди», деди.
 
Ибн Абу Осимнинг «Зуҳд” асаридан.

@arabicuz_matn
  • 👍 6
  • ❤ 2
  • 😢 1
Post #17039 402
13781. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор банда мени Юнус ибн Маттодан яхши, дейиши мумкин эмас», дедилар. Уни отасига нисбат бердилар.
 
Имом Бухорий ривояти.

▫️Изоҳ: Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Мен Юнус ибн Маттодан яхшироқман деса, ёлғон айтибди», деганлар.
Пайғамбарлардан баъзиларини камситишга ёки тан олмасликка олиб борадиган афзал санашдан қайтарганлар. Хусусан, Юнус алайҳиссаломдан устун қўйишларидан тийилишга чақирдилар. Чунки Аллоҳ таоло у зот ҳақида: «Албатта, Юнус ҳам (юборилган) расуллардандир. Ўшанда у тўлган кемага қочди», (Соффаат сураси, 139–140-оятлар) дейди. Бошқа бир оятда: «Зуннунни (эсла). Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди», (Анбиё сураси, 87-оят) дейилган.
Айримлар Юнус алайҳиссаломнинг мартабалари ҳақида турли шубҳаларга бориши ва у зотнинг мақом-мартабаларига тил теккизиб қўйиши мумкин. Аллоҳ таолонинг набийи бўлган зот ҳақида ёмон фикрга бориш айни жоҳилликдир.
Мазкур оятлар қавми яшаб турган жойни Аллоҳ таолонинг изнисиз, яъни ўз қарорига мувофиқ ташлаб чиқиб кетгани учун танбеҳ маъносини ўз ичига олган. Бу эса у зотни бошқалар томонидан таъна-маломат қилишга олиб бормаслиги керак, чунки қавми орасидан чиқиб кетаётганларида ўз раъйларига кўра Аллоҳ таоло иқоб қилмайди, деган фикрда чиққан эдилар.

@arabicuz_matn
  • 👍 4
  • ❤ 2
  • 😢 2
Post #17038 659
Шифо

📜(Беморлик етганда) сувга Фотиҳа сурасини ўқиб уни ичинглар, чунки "шофия", "кофия", "вофия" ва "воқия" Фотиҳа сурасининг номларидандир.

◽️Шофия: Касалликларга маънавий ва жисмоний шифо бўлувчи.
◽️Кофия: Бандага бошқа нарсалардан кифоя қилувчи, етарли бўлувчи.
◽️Вофия: Тўлиқ, мукаммал савоб ва манфаат берувчи.
◽️Воқия: Турли ёмонликлар, балолар ва кўз тегишидан сақловчи, ҳимоя қилувчи сура.


Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

🔖"...Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, буни у зотга айтиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен Фотиҳатул-Китобни ўқиб руқя қилдим, холос», деди. Шунда у зот табассум қилдилар ва «Унинг руқялигини қаердан билдинг?» дедилар". Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn
  • ❤ 8
  • 👍 2
Post #17037 1.07K
13780. Ота-оналарга эслатма

Ғазабланган вақтингизда фарзандларингизни қарғаманг, чунки ўша вақт дуо қабул бўладиган соатга тўғри келиб қолиши мумкин.
Жазолашнинг бир қанча услуб ва воситалари бор, аммо уларни дуоибад қилиш фарзандлар учун жазо бўла олмайди. Уларнинг зарарига дуо қилманг, қарғаманг, балки уларнинг ҳаққига ҳидоят ва аҳволларининг ислоҳ бўлишини сўраб дуо қилинг.

Уларга Қуръонни ўргатинг, зеро у уларнинг солиҳ бўлишларига сабабчидир.

@arabicuz_matn
  • 👍 13
  • ❤ 6
  • 😢 1
Post #17036 844
13779. Абу Ҳузайфадан ривоят қилинади, у айтди: Суфён Саврий бир кишининг одамлар ҳузурида ночорлиги, тирикчилик машаққатидан шикоят қилаётганини кўриб қолди ва унга шундай деди: «Эй биродар! Сен ўзингга раҳм қилувчи Зот устидан раҳм қилмайдиган кимсаларга шикоят қилмоқдасан-ку!», деди.
 
Динавурийнинг «Мужаласа ва жаваҳирул илм» асаридан.

@arabicuz_matn
  • ❤ 5
  • 👍 3
  • 🔥 1
Post #17035 660
13778. Сеҳрга энг кўп дучор бўладиганлар

Сеҳрнинг таъсир қилиши яъни, ўтиши кўпинча аёллар, болалар, жоҳиллар, саҳро аҳли (бадавийлар)да ҳамда диндан, таваккулдан ва тавҳиддан насибаси кам бўлган кимсаларда кузатилади.
Шунингдек, илоҳий вазифалар (вирдлар), набавий дуолар ва таъаввузот, паноҳ тилаш дуоларидан ҳеч қандай насибаси бўлмаган кишиларга ҳам тез таъсир қилади.
 
“Зодул маъод”дан.

@arabicuz_matn
  • 👍 6
  • ❤ 3
  • 😢 1
Post #17034 634
13777. Ундан аҳволини сўрадим.
У: «Хотиржамман, кўнглим тўқ ва кунимда барака бор», деди.
Мен унга: «Нима учун бундай?» дедим.
У: «Ҳар куни бомдод намозини мунтазам, канда қилмай ўқийман, уни ҳеч қачон тарк қилмайман (сусткашлик қилмайман)», деб жавоб берди.
Ҳақиқатан, ким барака, саодат ва қалб хотиржамлигини хоҳласа, бомдод намозини доим ўқисин ва уни асло зое қилмасин. Уни тарк қилган кимса (кўп яхшиликлардан) маҳрумдир ва маҳзулдир, хордир.

@arabicuz_matn
  • ❤ 9
  • 👍 5
  • 🔥 1
  • 😢 1
Post #17033 563
13776. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қочқоқ туя ўз эгаларидан қочганидек, Аллоҳдан қочган кимсалардан бошқа ҳаммангиз жаннатга кирасиз», дедилар.
 
Имом Аҳмад ривояти.
 
Изоҳ: Туя ўзини боқадиган, унга сув ва ем берадиган, хавф-хатардан ҳимоя қиладиган меҳрибон эгасидан аҳмоқлиги ва қайсарлиги сабабли қочади ва чўлда ҳалок бўлади. Худди шунингдек, баъзи инсонлар ҳам ўзларини йўқдан бор қилган, ризқ берган ва ҳар лаҳзада асрагувчи меҳрибон Холиқига (Аллоҳга) осий бўлиб, Унинг тоат-ибодатидан ва раҳматидан қочадилар. Натижада ўзларини жаннатдан маҳрум қиладилар.

@arabicuz_matn
  • 👍 5
  • 😢 4
  • ❤ 2
Older posts →

About this channel

How can I read @arabicuz_matn without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for arabic.uz (matnli kanal): recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does arabic.uz (matnli kanal) have?
arabic.uz (matnli kanal) (@arabicuz_matn) has 2.94K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does arabic.uz (matnli kanal) know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →