TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38K subscribers
Post #32048 12.6K
14027. Ҳаётингни ҳеч кимники билан солиштирма! Чунки Аллоҳ ҳар бир инсонга ўзига мос бўлган неъматларни тақсимлаб берган.
Ҳозир қандай ҳолатда бўлсанг, ўшанга миннатдор, шукр қилувчи бўл ва нафсингни қаноатга ўргат. Ҳамда унутмаки, сен айни дамда ичида яшаётган неъматлар — бошқа бировларнинг орзу-истакларидир.
Сен ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи дориларсиз, оғриқларсиз ухлаяпсан.
Ҳеч қандай тиббий жиҳозларсиз эркин нафас оляпсан.
Уйингда тинч-омон, хотиржам яшаяпсан ва бирор кимса сенга (бирон нарса) бериши учун (тиланчилик қилиб) унинг эшигини тақиллатмасдан таомланяпсан.

Кунларингни ҳамд ва шукроналик билан тўлдир, токи сенга бериладиган инъомлар ва ризқлар янада кўпайиб, зиёда бўлсин!

Зеро, Аллоҳ таоло айтган: «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман.
Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир
», – деб эълон қилганини ҳам эсланг», Иброҳим сураси, 7-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 164
  • 😢 59
  • 👍 36
  • 🔥 20
More from @arabicuz
  1. Sep 27, 202614039. Форуқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Албатта, сизлар душманингиз устидан (одамла…
  2. Sep 27, 2026#ilm 📖Улар(олимлар)нинг биридан сўрашди: “Илмга нима билан эришдингиз?" У зот: “Чироқ (ёр…
  3. Sep 26, 202614038. Улар(солиҳ салафлар)дан ўрганайлик Уларнинг ҳар бири биродарига ўзига раво кўрган н…
  4. Sep 26, 202614037. Икки инсон ўртасидаги меҳр-муҳаббатни фақат уч нарса вайрон қилади: – Хатоларнинг к…
  5. Sep 26, 2026Илм 📜Абдуллоҳ ибн Муборак: «Илмнинг биринчи манфаати — бир-бирингизга (илмингиздан) фойда…
  6. Sep 26, 2026#quron 📜Қуръон соҳибининг уч босқичдаги — дунё, барзах ва қиёматдаги мақоми мени ҳайратга…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →