Одоб
📱Телефонда сўзлашиш одоблари
1. Қўнғироқ қилиш вақтини инобатга олиш:
Қўнғироқ қилиш учун муносиб вақтни танлаш лозим. Одамлар, одатда, ўз муҳим ишлари билан банд бўладиган ёки дам оладиган (ухлайдиган) вақтларда қўнғироқ қилинмайди.
2. Қўнғироқ қилишда меъёрга риоя қилиш:
Қўнғироқлар сонида мўътадиллик ва меъёрга амал қилиш лозим. Қўнғироқни безовта қиладиган даражада узоқ давом эттирмаслик, ортиқча туриб олмаслик ва ҳаддан ошмаслик керак.
3. Қўнғироқ қилувчининг ўз исмини аниқ айтиши (ўзини таништириши):
Жобир розияллоҳу анҳу айтади: «Отамнинг зиммасидаги қарзи хусусида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, эшик қоқдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», дедим. Шунда у зот буни ёқтирмагандек: «Мен, мен», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
4. Қўнғироқ қилувчининг суҳбат бошида ва охирида салом бериши:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас». Абу Довуд ва Термизий ривояти.
5. Овоз баландлигини меъёрда сақлаш:
Безовта қилувчи баланд овозсиз ёки мақсадни ифода эта олмайдиган даражада паст овозсиз, эшитиларли одатий меъёрда сўзлашиш лозим. Шунингдек, меъёрдан ортиқ шошқалоқликка ёки ҳаддан ташқари секинликка йўл қўймаслик керак.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32058
8.63K

- ❤ 75
- 👍 49
- 🔥 7
- 😢 4
- 😱 1